Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Қуръонни ёдлаш, хатм қилиш ва ўрганиш ҳақида 06.09.2015

Савол:

Ассалому алайкум. Ҳурматли Одилхон қори ака, мен имкон борича Қуръонни ёд олишга ҳаракат қиляпман. Лекин ишлар сабаб ёдлаш секинлик билан бўляпти. Яна ёдлаган оятларимни ёдимда сақлашим қийин кечяпти. Қуръонни бошидан охиригача Мусҳафдан ўқиб хатм қиладиган даражага чиқиш учун оятларни камроқ такрор қилиб, хатаки ўтказиб олсам бўладими? Шундай қилсам Қуръонни тезроқ ўқишни ўрганиб оламан, деб ўйладим. Илтимос, менга маслаҳат беринг.

Булим Маслаҳат
5325
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Ҳар бир мўмин-мусулмон банда имкони даражасида Қуръон ўқийди, ёдлайди. Омма мусулмонлар ҳеч бўлмаганда айрим қисқароқ сураларни ёддан тўғри ўқий олишлари шарт. Чунки намозда тўғри қироат қилмаса бўлмайди.
     Қуръонни ўқишни ўрганиш билан ёдлаш ўртасида фарқ бор. 30 пора Қуръон ўқишни ўрганиш учун Мусҳафи шарифни тўлиқ ёдлаш шарт эмас. Устоз ёрдамида ҳар бир сўз қандай ўқилиши ёдда сақлаб қолинса бўлди. Бу иш Қуръон ёдлашдан кўра осонроқ.
   Агар Қуръон ёдламоқчи бўлинса, у ҳолда алоҳида тайёргарлик керак. Акс ҳолда хаёл бошқа ёқда бўлиб, такрорланган оятлар хотирада яхши қолмайди. Қолаверса, Қуръон ёдлашда такрорни кўпайтирилади. Айниқса, ёши катталар имкон қадар кўпроқ такрор қиладилар. Қуръон ёд олинганидан кейин ҳам доим қайтариб турилади.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217292
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар