Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Мазлумга эҳсон қилсам бўладими? 02.09.2015

Савол:

Ассалому алайкум, Одилхон қори ака. Менда бир савол бор: мазлум одамга эҳсон қилса савоб бўларкан. Мен бир болани танийман. Пул топади-ю, аммо ҳар хил бемаъни нарсаларга ишлатиб, кейин ойлик олгунича оч-наҳор юради. Шу болага таом ёки озроқ пул берсам, мазлумга эҳсон қилиш савобини оламанми?

Булим Маслаҳат
4541
Жавоб:

Ва алайкум aссалом. Мазлум деб, зулм кўраётган одам назарда тутилади. Сиз айтаётган одам пул топиб, уни беҳуда нарсаларга сарфласа, уни биринчи навбатда топганини фойдали жойларга ишлатишга, молни зое қилмасликка чақиринг. Мана шу маслаҳатингиз ҳам унинг учун катта эҳсондир.
      Агар ортиқча пулингиз бўлса, қийналиб қолган бева-бечораларга, меҳрга муҳтож етим-есирларга, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд инсонларга ёрдам беринг.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217289
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар