Ассалому алейкум
Мавзу:

Нима сабаб “каррамаллоҳу важҳаҳ” ҳазрати Алига хосланади? 30.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум, ҳурматли домла! Савол билан мурожаат этишга рухсат берсангиз. Диний адабиётларда барча саҳобийлардан фарқли равишда ҳазрати Али “каррамаллоҳу важҳаҳ” деган қўшимча билан юритиладилар. Бунга сабаб нима? Ким биринчи бўлиб бу атамани ишлатган?

Булим Ақида
4529
Жавоб:

    Ва алайкум aссалом. Ибн Касир “Тафсир”да ёзишича, “каррамаллоҳу важҳаҳ”нинг маъноси тўғри бўлса ҳам, ёлғиз Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга хосламасдан, бошқа саҳобаларга ҳам ишлатса бўлади. Уламолар айтишича, “каррамаллоҳу важҳаҳ”ни ҳазрати Алига хослаш шиалардан чиққан. Улар Али ибн Абу Толибни муболаға билан ҳурматлаш мақсадида шундай қилишган.
   Хулласи калом, мўмин-мусулмон банда барча саҳобаларга бирдек ҳурмат бажо келтиради, уларнинг номлари зикр этилса, “розияллоҳу анҳу” дейди. “Каррамаллоҳу важҳаҳ”ни Али ибн Абу Толибгагина хосламандан бошқа саҳобаларга ҳам ишлатиш, ёки ҳаммаларига бил хил “розияллоҳу анҳу” деб айтиш тўғрироқ бўлади.
   Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, “каррамаллоҳу важҳаҳ” бирикмаси “Аллоҳ юзини нурли қилсин!” “Юзини нурафшон қилсин!” “Мартабасини юқори кўтарсин!” каби маъноларни англатади. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217267
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Нима сабаб “каррамаллоҳу важҳаҳ” ҳазрати Алига хосланади? 30.08.2015

Ассалому алайкум, ҳурматли домла! Савол билан мурожаат этишга рухсат берсангиз. Диний адабиётларда барча саҳобийлардан фарқли равишда ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳ деган қўшимча билан юритиладилар. Бунга сабаб нима? Ким биринчи бўлиб бу атамани ишлатган?

4529