Ассалому алейкум
Мавзу:

Жума намозига қандай ният қилинади? 14.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум, Одилхон қори ака. Жума намозининг бошидаги тўрт ракат суннат намозига қандай ният қилинади? Қолганларига ҳам ният қилиш тартибини ўргатсангиз! Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Булим Ақида
20011
Жавоб:

Ва алайкумус салом. Маълумки, жума намози пешин вақтида ўқилади. Одатга кўра, фарз ва вожиб намозлари учун намозни тайин қилиш шарт. Яъни, “жуманинг фарзини ўқишни ният қилдим”, дейилади. Фарзнинг ададини ният қилиш шарт эмас. Сабаби унинг икки ракат экани маълум.
     Жуманинг суннатини ўқиш учун “намоз ўқишни ният қилдим”, ёки “жуманинг суннатини ўқишни ният қилдим”, ё бўлмаса, “жуманинг тўрт ракат суннатини ўқишни ният қилдим”, деса бўлади. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217269
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар