Ассалому алейкум
Мавзу:

Амал ва ирода масаласи 09.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум, қори ака. Бир китобда “Аҳли сунна вал жамоа уламолари хатти-ҳаракатларни бандаларга нисбат берадилар. Бажариладиган яхши-ёмон амаллар бандалар тарафидан содир бўлади ва уларнинг амаллари учун қазо, қадар, яратиш Аллоҳ таолодандир. Акс ҳолда, пайғамбар ва элчилар бекор бўлиб, Аллоҳ таолонинг қиёмати кунидаги ҳисоб-китоб тарозиси бўлмас эди”, дейилган экан. Илтимос, мана шу гапни тушунтириб берсангиз!

Булим Ақида
4247
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Инсон амали масаласида турли тоифалар қараши ҳар хил. Жумладан, қадария ва мўътазилия мазҳабидагиларга кўра, инсон ўз амалини ўзи яратади. Бунга Аллоҳ аралашмайди. Жабрия мазҳабидагилар эса, бунинг аксини айтишган. Уларга кўра, банданинг ихтиёри ўзида эмас, ҳамма нарсани иложсизликдан, Аллоҳ уни мажбур қилганидан бажаради.
    Иккала тоифанинг гапи нотўғри. Энг тўғриси Аҳли сунна вал жамоа маҳзаби тутган йўлдир. Унга кўра, банданинг амалини Аллоҳ яратади. Аммо нима амал қилиш инсоннинг ўзига боғлиқ: хоҳласа, савобли ишни қилсин, хоҳласа, гуноҳга ботсин. Қилар ишни қилиб қўйиб, “Аллоҳ мажбурлагани учун шундай қилдим”, деган кимса бекор айтибди.
    Хуллас, амални Аллоҳ яратади, аммо қандай амал қилишдаги ихтиёр банданинг ўзига берилган: истаса, имон йўлидан юрсин, хоҳласа, куфр йўлини танласин. Мана шу нозик жиҳатни яхши тушуниб олиш керак.



Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217292
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Амал ва ирода масаласи 09.08.2015

Ассалому алайкум, қори ака. Бир китобда Аҳли сунна вал жамоа уламолари хатти-ҳаракатларни бандаларга нисбат берадилар. Бажариладиган яхши-ёмон амаллар бандалар тарафидан содир бўлади ва уларнинг амаллари учун қазо, қадар, яратиш Аллоҳ таолодандир. Акс ҳолда, пайғамбар ва элчилар бекор бўлиб, Аллоҳ таолонинг қиёмати кунидаги ҳисоб-китоб тарозиси бўлмас эди, дейилган экан. Илтимос, мана шу гапни тушунтириб берсангиз!

4247