Ассалому алейкум
Мавзу:

Янги иш бошлашдан олдин қон чиқариб юбориш керакми? 04.09.2016

Савол:

Ассалому алайкум, қори ака. Сизга бир саволим бор эди: ҳалқимизда бир одам янги ишхона очса ёки янги иш бошласа, “Қон чиқазиб юбориш керак”, деб хўроз ё қўчқор сўйиш одати мавжуд. Агар шу ишни қилмаса ва ўша корхонада бирон кулфат бўлиб қолса, “Қон чиқариш керак, дегандим-ку” қабилидаги гапларни эшитамиз. Шу гап тўғрими? Қон чиқазиб юбориш кулфатлар олдини оладими? Бу ширкка олиб бормайдими?

Булим Ақида
12143
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Қурбонлик бир неча хил бўлади: ҳайит кунлари сўйиладиган қурбонлик, назр қурбонлиги, шукр қурбонлиги, маййит номидан сўйиладиган қурбонлик, ақиқа қурбонлиги ва ҳадй (ҳажда сўйиладиган) қурбонлик. Бу қурбонликларнинг барчаси бир нарсага эришгандан ёки маълум амалларни бажаргандан кейин сўйилади. Масалан, ҳайит куни ийд намози ўқиб бўлингач вожиб қурбонлигини сўйиш мумкин. Назр қурбонлиги банда Аллоҳдан сўраган нарсага эришганидан кейин сўйилади. Шукр қурбонлиги ҳам худди шундай. Ақиқа фарзанд неъматига етишгани учун сўйилади.
Янги иш бошлашдан олдин назр қурбонлигини ният қилиш яхшидир. Яъни, бир киши: “Агар шу ишим юриб кетса ёки фалон миқдорда фойда олсам, Аллоҳ йўлида қурбонлик қиламан”, деб ният қилади ва ўша фойдани қўлга киритса, қурбонлик қилиш унга вожиб бўлади. Мана шу энг мақбул йўлдир. Бу ҳам шариатга мувофиқ, ҳам банда иши унумли бўлишига сабаб бўлади.
    Эслатиб ўтиш керак, қурбонликка товуқ ёки хўроз сўйилмайди. Кейин балоларни даф қилиш, мусибатлардан сақланиш учун кўпроқ ихтиёрий садақалар қилиб туриш лозим. Садақа банда бошига тушган ва тушиши мумкин бўлган мусибатларни аритиши ҳақида ривоятлар бор.
    Хулоса қиладиган бўлсак, бирон иш бошлашдан олдин қурбонлик қилиш, халқ тили билан айтганда, қон чиқариб юбориш шарт эмас. Балки ўша корхона очилиб, ишлари ривожлангач, кейин жонлиқ сўйса бўлади. Бироқ, корхона очилишида меҳмонларни чақириб, уларнинг дуосини олиш жоиз ва яхшидир. Агар шу маънода бўлса, яъни янги иш бошлашдан олдин Аллоҳ мазкур ишга муваффақ қилганига шукрона тарзида ҳамда ёши улуғларнинг дуосини олиш ва эҳсон қилиш маъносида бўлса, дурустдир, Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217118
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Янги иш бошлашдан олдин қон чиқариб юбориш керакми? 04.09.2016

Ассалому алайкум, қори ака. Сизга бир саволим бор эди: ҳалқимизда бир одам янги ишхона очса ёки янги иш бошласа, Қон чиқазиб юбориш керак, деб хўроз ё қўчқор сўйиш одати мавжуд. Агар шу ишни қилмаса ва ўша корхонада бирон кулфат бўлиб қолса, Қон чиқариш керак, дегандим-ку қабилидаги гапларни эшитамиз. Шу гап тўғрими? Қон чиқазиб юбориш кулфатлар олдини оладими? Бу ширкка олиб бормайдими?

12143