Ассалому алейкум
Мавзу:

“Кўз тегибди” дейдиган дам солувчилар 30.06.2016

Савол:

Ассалому алайкум. Ҳозирги кунда дам солувчи “домлалар” ва аёллар кўпайиб кетган. Баъзилари Қуръон суралари билан дам солади, лекин “сизга кўз тегипти”, “сеҳр қилишибди”, каби гапларни айтишади. Шундай дам солувчиларга бориш мумкинми?

Булим Ақида
6751
Жавоб:

Ва алайкум aссалом. Шариат талабларига мувофиқ дам солиш ёки солдириш мумкин. Ҳозирги кунда дам солувчилар кўпайиб кетгани бу алоҳида масала. Банда дам солдиришга боришдан олдин у одам кимлиги, диний билимлардан хабари борми, йўқми, эътиқоди тўғри ё нотўғрилигини билиши керак.
   Бандага кўз теккани маълум белгиларга қараб аниқланади. Аммо кўз теккани хабарини айтаётган одам сизда шубҳа уйғотса, ғайбдан “хабар” бераётгандек туюлса, бундай одамлардан узоқ юриш маъқулроқ.
   Энди сеҳр масаласи ҳақида гапирадиган бўлсак, сеҳр билан шуғулланиш, бу нарсани ўрганиш ва ўргатиш катта гуноҳ саналади. Агар банда сеҳр қилинган бўлса, ундан қутулиш йўллари динимиз таълимотларида кўрсатилган. Халқ тилида “иссиқ-совуқ” дейиладиган нарса ҳам айни сеҳр ҳисобланади. Ким бу ишни қилса, ҳам бировга адоват қилгани, ҳам сеҳрга аралашгани сабаб қаттиқ гуноҳкор бўлиб, ҳатто имонидан айрилиб қолиши мумкин.
   Хулоса қиладиган бўлсак, кўз тегиши ва сеҳрланиш бор нарса. Буларнинг зараридан сақланиш учун Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда келган маълум дуоларни ўқиб юриш ва яна талаб этилган ишларни, бандалик вазифаларини бажариш лозим. Ана шунда инсон дунёда ҳам, охиратда ҳам ёмонликдан, шикаст-балолардан узоқ бўлади.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218654
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98121
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47146
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45570
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Кўз тегибди” дейдиган дам солувчилар 30.06.2016

Ассалому алайкум. Ҳозирги кунда дам солувчи домлалар ва аёллар кўпайиб кетган. Баъзилари Қуръон суралари билан дам солади, лекин сизга кўз тегипти, сеҳр қилишибди, каби гапларни айтишади. Шундай дам солувчиларга бориш мумкинми?

6751