Ассалому алейкум
Мавзу:

Лайлатул қадр вақти нима сабабдан аниқ айтилмаган? 17.06.2016

Савол:

Асалому алайкум Устоз Одилхон қори! Рамазон ойида Лайлатул қадр кечаси борлиги барчамизга маълум. Лекин нима учун бу кечанинг аниқ вақти сир тутилган? Жавобингиз учун раҳмат!

Булим Ақида
5251
Жавоб:

Аллоҳ таоло Лайлатул қадр минг ойдан афзал эканини Ўз Каломида баён қилган. Аммо мазкур туннинг вақти аниқ айтилмаган. Бу борада қирққа яқин қавллар бор. Тўғри, Қадр кечаси 27-тунда экани ҳақидаги ривоятлар машҳур. Аммо бу ҳам қатъий эмас. Бу муборак тун вақтининг махфий тутилишидан ҳикмат нима, дейиладиган бўлса, бандалар бир тунга ишониб қолиб, бошқа тунларни беэътиборлик билан ўтказмасликларидир, десак хато бўлмайди. Агар Лайлатул қадр вақти маълум қилинганида, одамлар фақат ўша тунда ибодат қилиб, бошқа вақтларда бекорчи ишларга шўнғир, минг ойлик ибодат савоби ҳақидаги ваъда уларни ғурурга (салбий маънодаги хотиржамликка) кетказган бўлардилар. Шу сабаб ҳам уламолар, аввалда ўтган саҳобалар, жумладан Абдуллоҳ ибн Масъуд розийаллоҳу анҳудек зотлар Лайлатул қадрни йил бўйи қидириш кераклигини айтишган. Меҳрибон Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам умматга енгиллик яратиш мақсадида Рамазоннинг охирги ўнлигида, аниқроғи унинг тоқ тунларида Лайлатул қадрни қидиришни тавсия этганлар.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 219263
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98239
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47242
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45818
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Лайлатул қадр вақти нима сабабдан аниқ айтилмаган? 17.06.2016

Асалому алайкум Устоз Одилхон қори! Рамазон ойида Лайлатул қадр кечаси борлиги барчамизга маълум. Лекин нима учун бу кечанинг аниқ вақти сир тутилган? Жавобингиз учун раҳмат!

5251