Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Бошқа эътиқоддаги аёлга уйланса бўладими? 04.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум, азиз диндошим. Мен Россия давлатида яшайман. Бу ерда бир қиз билан танишдим. У менга жудаям ёқади. Унга уйланмоқчиман. Шунга нима қилишим керак? Муаммо шундаки, у мусулмон эмас. Ўша қизни никоҳимга олсам бўладими? Жавобингизни интизорлик билан кутаман!

Булим Маслаҳат
5215
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Мусулмон эркак ғайридин аёллардан фақат аҳли китобларга уйланиши жоиз. Яъни, насроний ва яҳудий аёлга. Бундан бошқа эътиқоддаги аёлларга уйланиш мумкин эмас. Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай деган: “Қачонки зино қилмай ва яширин ўйнаш тутмай маҳрларини бериб уйлансангиз, сизлар учун мўминалар орасидан ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ва сизлардан илгари Китоб берилганлардан бўлган ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ҳам ҳалолдир” (Моида сураси, 5-оят).
     Ояти каримага кўра, мусулмон эркак уйланиши мумкин бўлган аҳли китобга мансуб аёл афифа (покдомон, ҳаёли) бўлиши шарт. Фаҳш ишларни содир этадиган, беҳаё аёлларни никоҳлаб олиш тўғри эмас. Нафсига қул бўлган кимса, куни келиб аттанг, деб қолади. Шунинг учун аёлнинг эътиқоди ва ҳаёсига эътибор берилади. Шариатда, аввало, муслима аёлларга уйланиш тарғиб қилинади. Аҳли китоблар орасидан фақат покдомон аёлларга уйланиш, бу рухсат, тарғиб эмас. Агар аҳли китоб аёлнинг мусулмон бўлишидан умид қилинса, унга уйланиш мустаҳабдир.
     Демак, мусулмон эркак муслима, насроний ёки яҳудий аёлга уйланса бўлади. Мажусий, будпараст ёки умуман эътиқодсиз аёлларга уйланиш мутлақо жоиз эмас.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217261
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Бошқа эътиқоддаги аёлга уйланса бўладими? 04.08.2015

Ассалому алайкум, азиз диндошим. Мен Россия давлатида яшайман. Бу ерда бир қиз билан танишдим. У менга жудаям ёқади. Унга уйланмоқчиман. Шунга нима қилишим керак? Муаммо шундаки, у мусулмон эмас. Ўша қизни никоҳимга олсам бўладими? Жавобингизни интизорлик билан кутаман!

5215