Ассалому алейкум
Мавзу:

Қўрқиш гуноҳми? 15.05.2016

Савол:

Ассалому алайкум! Бир дўстимдан эшитиб қолдим: қўрқиш гуноҳ, фақат Аллоҳдан қўрқиш керак. Бошқа ҳолатдаги қўрқиш гуноҳ экан. Шу гап тўғрими?

Булим Ақида
5551
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таоло Қуръонда фақат Ўзидан қўрқишга, тақво қилишга чақирган. Аллоҳдан қўрқиш, У Зот улуғлигини эътироф этиш, айтганларини қилиш, қайтарганларидан қайтиш, Аллоҳнинг ғазабига учрашдан сақланиш билан бўлади.
     Маълумки, ҳар бир инсонда табиий қўрқув ҳисси мавжуд. Масалан, қоронғиликдан, юқорига чиқишдан, йиртқич ҳайвондан, сувга чўкиш ёки табиий офатлар қурбони бўлишдан қўрқиш ҳар бир одамнинг фитратида бор нарса. Бу – унинг табиатига хос хислат. Бунинг учун ҳеч ким маломат қилинмайди. Чунки, табиий қўрқув одамнинг ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда юз беради. Чунончи, табиий қўрқув билан Аллоҳдан қўрқиш ўртасида фарқ бор. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 219229
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98230
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47238
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45802
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Қўрқиш гуноҳми? 15.05.2016

Ассалому алайкум! Бир дўстимдан эшитиб қолдим: қўрқиш гуноҳ, фақат Аллоҳдан қўрқиш керак. Бошқа ҳолатдаги қўрқиш гуноҳ экан. Шу гап тўғрими?

5551