Ассалому алейкум
Мавзу:

Имон кучли ёки заифлигини қандай билса бўлади? 20.04.2016

Савол:

Ассалому алайкум. Инсон ўзида имони бор-йўқлигини ёки кучли-заифлигини қандай билса бўлади?

Булим Ақида
5881
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таолога, қиёмат кунига, фаришталарга, илоҳий китобларга, пайғамбарларга, тақдирнинг яхшилиги ҳам, ёмонлиги ҳам Аллоҳдан эканига сўзсиз ишонган инсон мўмин саналади.

Қуйидагилар имони заифлик белгиларидир:

 

– Ҳаромга қўл уриш, кичик гуноҳларни менсимаслик.
– ибодатларда сусткашлик қилиш, пала-партиш бажариш.
– феълиторлик, зиқналик, жиззакилик. Бундай одам арзимас нарсага жиғибийрон бўлаверади, одамлар билан тил топиша олмайди.
– Қуръони каримни ўқиганда, маъруза эшитганда таъсирланмаслик.
– Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлиш.
– тилни ғийбатдан, ёлғондан тиймаслик.
– ҳаром ишларни кўрганда ғазабланмаслик.
– макруҳ амаллардан сақланмаслик.
– вақтини беҳуда нарсаларга совуриш, фойдали ишларга “вақт йўқ” деб баҳона излаш.
– кичик кўринган савобли ишларга бепарво бўлиш.
– биродарларига етган азият-мусибатларга қайғурмаслик.
– дини, диндошлари олдидаги масъулиятини ҳис этмаслик.
– мусибатларга сабр қилмаслик.
– роҳат-фароғатга ортиқча эътибор бериш...

 

Қуйидагилар банда имони кучли эканини билдиради:

 

– Аллоҳ ва Расули яхши кўрадиган нарсани нафс хоҳишларидан афзал билиш;
– Аллоҳ розилиги учун жонини, молини фидо қилиш;
– Аллоҳ учун яхши ёки ёмон кўриш;
– Тақдирга рози бўлиш, мусибат чоғида Аллоҳнинг қадаридан шикоят қилмаслик;
– савобли ишларга бел боғлаш, гуноҳ-маъсиятдан йироқ юриш;
– Аллоҳ зикр этилганида, Қуръон ўқилганида қалбида ҳузур-ҳаловат топиш;
– Аллоҳга сўзсиз ишониш, У Зотга боғланиш, умид қилиш;
– Солиҳ амал қилганда севиниш, билиб-билмай гуноҳга қўл урганда кўнгли ғаш бўлиш ва ҳоказо (Манба: “Қуръон – қалблар шифоси”).

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 219234
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98232
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47239
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45807
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Имон кучли ёки заифлигини қандай билса бўлади? 20.04.2016

Ассалому алайкум. Инсон ўзида имони бор-йўқлигини ёки кучли-заифлигини қандай билса бўлади?

5881