Ассалому алейкум
Мавзу:

Силаи раҳм қилмаганимиз учун гуноҳкор бўламизми? 29.07.2015

Савол:

Ассалому алайкум! Сизга қуйидаги савол билан мурожаат этмоқчийдим. Биз опа ва укани болалари ўқиш ва иш юзасидан оиламиздан узоқ бошқа шаҳарда яшаймиз. Ёшлигимиздан битта ҳовлида катта болганмиз. Олдинлари бир-биримиз билан иноқ бўлганмиз. Яни иккита акам ва мен. Анча йиллардан бери бир шаҳарда яшаб, бир-биримизнинг ҳолимиздан хабар олмаймиз. Улардан бири оилали. Мен эса талабаман. Силаи раҳм қилмаганимиз учун уччаламиз гуноҳкор бўламизми? Ёки эркаклар сингилларидан хабар олмагани учунми? Жавобингиз учун раҳмат.

Булим Ақида
4580
Жавоб:

Ваалайкум ассалом! Силаи раҳм ўзбек тилида қариндошлик ришталарини боғлаш маъносини англатади. Яъни қариндош-уруғлар билан борди-келди қилиб туриш, уларнинг ҳолидан хабар олиш силаи раҳмдир. Силаи раҳм динимизда қаттиқ таъкидланган ишлардан ҳисобланади. Аллоҳ таоло Ўзининг улуғ каломида кўп маротаба силаи раҳмга буюрар экан, қариндош уруғлар билан алоқани узишдан қайтаради. Жумладан, Нисо сурасининг биринчи оятида шундай марҳамат қилинади:
   “Эй одамлар! Сизларни бир жон (Одам)дан яратган ва ундан жуфти (Ҳавво)ни яратган ҳамда иккисидан кўп эркак ва аёлларни таратган Раббингиздан қўрқингиз! Шунингдек, ўрталарингиздаги ўзаро муомалада номи келтирилувчи Аллоҳдан ва қариндошлар (алоқасини узиш)дан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ сизларни кузатиб турувчидир”.
    Аллоҳ таоло қариндошлик ришталарини боғлашга чақирар экан буни ибодат даражасига кўтаради ва бу ишни ота-онага яхшилик қилиш билан тенглаштиради: “Аллоҳга ибодат қилингиз ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз! Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз! Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшнию бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи (мусофир)га ва қўл остингиздаги (қарам)ларга ҳам (яхшилик қилинг)! Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди”).
     Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам кўплаб муборак ҳадисларида силаи раҳмга тарғиб қилиб, уни узишдан қайтарганлар. Қуйида мазкур ҳадислардан баъзиларини келтирамиз:
   Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Ким ризқи мўл-кўл қилинишини ва умри узайтирилишини истаса, силаи раҳм (қариндошлари билан алоқа) қилсин!» (Имом Бухорий ривояти).
     Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳақиқий силаи раҳм қилувчи киши қариндошлари тарафидан унга қилинган алоқага жавоб тариқасида борди-келди қилаётган одам эмас, балки улар тарафидан алоқа узилган пайтда ҳам уларга алоқани боғлаган одамдир» (Имом Бухорий ривояти).
    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши: «Ё Расулуллоҳ, менинг қариндошларим бор, мен уларга алоқа қиламан, улар мендан алоқани узишади. Мен уларга яхшилик қиламан, улар менга ёмонлик қилишади. Мен уларга ҳалимлик қиламан, улар менга қўполлик қилишади», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Агар ўзинг айтаётганингдек бўлсанг, гўёки сен уларга қайноқ кул едиряпсан экан (яъни, улар оғзига чўғ солинган одам каби алам-оғриққа дучор бўлишади) ва модомики шу ҳолда давом этар экансан, улар қаршисига Аллоҳ тарафидан бир ёрдамчи сен билан бирга бўлаверади» (Имом Муслим ривояти).
    Пайғамбаримиз алайҳиссалом қариндошлар билан алоқа қилмайдиган инсонни жаннатга кирмаслиги айтиб, бу ишдан огоҳлантирганлар. Жубайр ибн Мутъим (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “қариндошлик алоқаларини узувчи жаннатга кирмайди!” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Мазкур ҳадислардан олинадиган фойдалар:
1- Силаи раҳм қилиш вожиб, уни узиш оқибати ёмон;
2- Ҳақиқий силаи раҳм қилувчи киши қариндошлари тарафидан унга қилинган алоқага жавоб тариқасида алоқа қилаётган одам эмас, балки улар тарафидан алоқа узилган пайтда силаи раҳм қилган одамдир;
3- Силаи раҳм ризқнинг зиёда ва умрнинг узун бўлишига сабаб;
4- Ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтариш дуруст эмас.
5- Исломда қариндошлик алоқаларини боғлаб туриш ҳар бир мусулмон учун вожиб қилинган. Бу алоқани узиш эса ҳаромдир.

    Хулоса тариқасида айтадиган бўлсак, қариндошлар бир бирлари билан силаи раҳмни йиғиштириб қўйсалар, барчалари баробар гуноҳкор бўладилар. У алоқа қилмаяптику, мен нега алоқа қилишим керак(?!), қабилида иш тутиш тўғри эмас. Халқимиз айтганидек, борса-келса қариндош, бормаса-келмаса қариндошлик ҳам тугайди. Агар бир шаҳарда турган қариндошлар бир-бирлари билан тез-тез алоқа қилолмасалар ҳам имкон доирасида онда-сонда учрашиб туришлари, қўнғироқлашиб бир-бирларидан хабар олиб туришлари лозим.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217646
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Силаи раҳм қилмаганимиз учун гуноҳкор бўламизми? 29.07.2015

Ассалому алайкум! Сизга қуйидаги савол билан мурожаат этмоқчийдим. Биз опа ва укани болалари ўқиш ва иш юзасидан оиламиздан узоқ бошқа шаҳарда яшаймиз. Ёшлигимиздан битта ҳовлида катта болганмиз. Олдинлари бир-биримиз билан иноқ бўлганмиз. Яни иккита акам ва мен. Анча йиллардан бери бир шаҳарда яшаб, бир-биримизнинг ҳолимиздан хабар олмаймиз. Улардан бири оилали. Мен эса талабаман. Силаи раҳм қилмаганимиз учун уччаламиз гуноҳкор бўламизми? Ёки эркаклар сингилларидан хабар олмагани учунми? Жавобингиз учун раҳмат.

4580