Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Зотдор итларни сотиш ҳукми қандай? 22.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум. Қори ака, мен зотдор ит боқаман. Шу итларим болалагандан сўнг болаларини сотаман. Улар қимматбаҳо итлар. Бир одам: “Ҳаром нарсаларни сотиш мумкинмас”, деди. Лекин, мен ароқ ёки бошқа нарсани сотмаяпман-ку? Мен қилаётган иш тўғрими? Шунинг ҳукмини айтсангиз!

Булим Муомалотлар
5531
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Овга ўргатилган, қўриқчи ва бошқа зарур хизматларда итдан фойдаланишга рухсат бор. Аммо итни сотиш ё сотиб олиш ҳақида уламолар тарафидан турли қавллар айтилган. Жумҳур уламолар ит сақлаш, сотиш ва сотиб олиш жоиз эмаслигини айтишган. Улар бунга қуйидаги ривоятни далил қилишган.

عَنْ رَافِعِ بْنِ خَدِيجٍ عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: ثَمَنُ الْكَلْبِ خَبِيثٌ... رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَحْمَدُ.

 

     Рофеъ ибн Хадиж Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Итнинг баҳоси (пули) нопокдир...” (Муслим ва Аҳмад ривояти). Бу ерда итнинг пули нопокдир, дейилмоқда. Бу нарса унинг ҳалол эмаслигига далолат қилади. Имом Муслим Жобир розияллоҳу анҳудан нақл қилган ривоятда: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ит ва мушукнинг пулини зажр (яъни, ман) қилганлар”, дейилган.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَنْ اقْتَنَى كَلْبًا إِلا كَلْبًا ضَارِيًا لِصَيْدٍ أَوْ كَلْبَ مَاشِيَةٍ فَإِنَّهُ يَنْقُصُ مِنْ أَجْرِهِ كُلَّ يَوْمٍ قِيرَاطَانِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ.

 

    Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким ит сақласа, ҳар куни унинг савобидан икки қийрот камайтирилади. Овга ўргатилган ит ва чорвалар (яъни, туя, сигир ёки қўйлар) билан юрадиган ит бундан мустасно”, деб айтганларини эшитганман” (Бухорий ва Муслим ривояти).
    Жумҳур уламоларга кўра, ўргатилган-ўргатилмаганлигидан қатъи назар, ҳар қандай итни сотиш ва сотиб олиш жоизмас. Авзоий, Шофеий, Аҳмад ва бошқа уламолар мана шу қавлни айтишган. Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ)га кўра, манфаати бор итни сотиш дуруст. Абу Юсуф Абу Ҳанифадан нақл қилган бир ривоятда қутурган итларни сотиш жоизмаслиги айтилган.
    Хуллас, шофеий ва ҳанбалий мазҳаби уламолари итни сотиш мутлақо мумкин эмас, дейишган. Имом Моликдан бу ишнинг жоизмаслиги ҳақида қилинган нақл машҳурдир. Бизнинг ҳанафий мазҳаби уламоларига кўра, манфаати бор итни сотишга рухсат берилган. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217037
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Зотдор итларни сотиш ҳукми қандай? 22.08.2015

Ассалому алайкум. Қори ака, мен зотдор ит боқаман. Шу итларим болалагандан сўнг болаларини сотаман. Улар қимматбаҳо итлар. Бир одам: Ҳаром нарсаларни сотиш мумкинмас, деди. Лекин, мен ароқ ёки бошқа нарсани сотмаяпман-ку? Мен қилаётган иш тўғрими? Шунинг ҳукмини айтсангиз!

5531