Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Ойнага кўп қараш гуноҳми? 23.11.2017

Савол:

Ассалому алайкум Устоз. Соғлиғингиз яхшими?  Сизга берадиган саволим шундан иборат: ойнага кўп қараш гуноҳми? Бу ҳақида суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис ворид бўлганми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат! 

Булим Ижтимоий масалалар
8051
Жавоб:

Ва алайкумус салом. Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни яхши кўради. Ойнага қараб, ташқи кўринишини тўғрилашнинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ойнага қарасалар, “Барча мақтовлар Аллоҳга хос! Ё Аллоҳ, шаклу шамойилимни чиройли яратганингдек, хулқимни ҳам гўзал қил!” деб дуо қилардилар (Ибн Сунний ривояти).

Демак, мўмин банда ойнага қараб, либоси ва сочини тузатса бўлади. Лекин бунда ҳам меъёрни унутмаслик керак. Ҳуда-беҳудага ойнага қарайвериш, ойна олдида соатлар вақтини бекор кетказиш яхши эмас. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218894
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98166
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47189
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45656
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Ойнага кўп қараш гуноҳми? 23.11.2017

Ассалому алайкум Устоз. Соғлиғингиз яхшими? Сизга берадиган саволим шундан иборат: ойнага кўп қараш гуноҳми? Бу ҳақида суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис ворид бўлганми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

8051