Жинсий алоқада ҳимоя воситаларини ишлатса бўладими? 06.05.2018
Савол:Ассалому алайкум. Эр хотини билан жинсий алоқа қилаётганда ҳимоя воситасини ишлатиши тўғрими? Илтимос, шу мавзуда батафсил маълумот берсангиз!
Булим Ижтимоий масалалар14091

Ва алайкумус салом. Қуйидаги шартлар билан жинсий алоқада ҳимоя воситаларини ишлатиш жоиз:
Аввалги вақтларда наслни тартибга солиш азл билан бўлган. Азл жинсий алоқада манийни аёл фаржидан ташқарига тўкишдир. Азл ҳур аёлнинг изни билан қилинади. Бу борада келган баъзи ривоятлар далил қилиниб, азл қилиш макруҳ, дейилган.
Демак, жинсий алоқада ҳомиладан сақланиш воситалари фақат зарурат туғилгандагина ишлатилади. Она соғлиғини сақлаш мақсадида бирон-бир восита билан наслни тартибга солишга рухсат этилган. Аммо наслни бутунлай чеклаш, умуман фарзанд кўрмасликка ҳаракат қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!