Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Бировнинг оёғи устидан хатлаб ўтса бўладими? 12.04.2018

Савол:

Ассалому алайкум, ҳурматли Мухлис.уз сайти маъмурияти.Сизларга бир саволим бор эди: диванда икки киши ухлайди, ярим тунда зарур бўлганда ташқарига чиқиш учун оёғи устидан ўтиб кетилади. Ухлаб ётган кишининг оёғи устидан ўтса ёмонми? Касали бўлса, оғирлиги тушади, дейдилар. Шу ростми ёки иримми? Мен иримчилар бизлардан эмас, деган ҳадисни ўқигандим.

Булим Ижтимоий масалалар
10252
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Ухлаб ётган одам устидан хатлаб ўтишга тўғри келса, бунинг ҳечқиси йўқ. Фақат унга халақит берилмаса, безовта қилинмаса бўлди. Агар оёғи устидан ўтса, касали ёки оғирлиги юқиб қолади, деган гап йўқ. Бу, одамлар ўзи ўйлаб чиқарган нарса, яъни, ирим-сиримдан, бидъат-хурофотдан бошқа нарса эмас.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Касаллик юқиши ва шумланиш йўқ. Менга яхши фол – чиройли сўз ёқади” (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти).

Имон-эътиқоди мустаҳкам банда ирим-сиримларга эътибор бермайди, ўз ишида давом этади. Аҳамият берсангиз, ирим-сирим, бидъат-хурофотларга ишонадиган кишиларнинг кўп қисми илмдан бехабар, ақида масалаларини яхши билмаслиги кўринади. Бундан чиқди, илм олиш, қалбни иллатлардантозалаш керак. Шунда асоссиз нарсаларга ишониб юрилмайди, фойдасиз ишлар билан овора бўлинмайди (Манба: “Бидъат-хурофотлар ислоҳи”).

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 228035
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 101040
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 50680
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 49195
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Бировнинг оёғи устидан хатлаб ўтса бўладими? 12.04.2018

Ассалому алайкум, ҳурматлиМухлис.узсайти маъмурияти.Сизларга бир саволим бор эди: диванда икки киши ухлайди, ярим тунда зарур бўлганда ташқарига чиқиш учун оёғи устидан ўтиб кетилади. Ухлаб ётган кишининг оёғи устидан ўтса ёмонми? Касали бўлса, оғирлиги тушади, дейдилар. Шу ростми ёки иримми? Мен иримчилар бизлардан эмас, деган ҳадисни ўқигандим.

10252