Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Аксирганда “ҳаққиси рост” дейиш тўғрими? 19.03.2017

Савол:

   Ассалому алайкум. Агар бир одам акса урса, бошқаси “ҳаққиси рост”, дейди. Бу гапда жон борми, “ҳаққиси рост” дейиш ҳукми қандай?

Булим Ижтимоий масалалар
6834
Жавоб:

   Ва алайкум ассалом. Ислом шариатида аксириш билан боғлиқ ҳукмлар баён қилинган. Жумладан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Аллоҳ (банданинг) аксиришини яхши кўради, эснашини ёмон кўради. Агар сизлардан биронтангиз аксириб, Аллоҳ таолога ҳамд айтса, уни эшитган ҳар бир муслимга “Ярҳамукаллоҳ” дейиш лозим бўлади. Эснаш шайтондандир. Агар биронтангиз эснайдиган бўлса, имкон қадар уни қайтарсин! Зеро, сизлардан бирон киши эснаса, шайтон у(нинг усти)дан кулади” (Бухорий ривояти).

   Ушбу ривоятга кўра, аксирган банда “Алҳамдулиллаҳ” дейди. Буни эшитган биродари “Ярҳамукаллоҳ”, дейди. Бунга аксирувчи “Яҳдийкумуллоҳу ва йуслиҳу баалакум”, деб жавоб қайтаради.

   Эснашни имкон қадар қайтариш керак. Агар бунинг иложи бўлмаса, оғиз қўл билан беркитилади. Сабаби имом Муслим Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан нақл қилган ҳадисда эснаган одамнинг оғзидан шайтон кириши айтилган.

   Аксириш ва эснаш билан боғлиқ бошқа ривоятлар ҳам ворид бўлган. Аммо сиз айтганингиздек, бирон мавзуда гаплашиб турилган бўлса, ўша гапнинг ростлигини аксириш тасдиқламайди. Чунончи, аксиргандан кейин ундан олдин айтилган гапнинг ростлигини тасдиқлаб, “ҳаққиси рост”, дейиш шариатда йўқ. Аксириш яхши нарса, аммо бу банда гапининг тўғрилигига далолат қилмайди. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217265
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Аксирганда “ҳаққиси рост” дейиш тўғрими? 19.03.2017

Ассалому алайкум. Агар бир одам акса урса, бошқаси ҳаққиси рост, дейди. Бу гапда жон борми, ҳаққиси рост дейиш ҳукми қандай?

6834