Саволлар ва жавоблар
Таомни фақат тақводорларга бериш керакми? 28.09.2015
3812

Aссалому алайкум. Ҳадисда: Фақатгина мўминни соҳиб тут ва таомингни фақат тақводорлар есин, дейилган. Баъзи уламолар маърузаларида мана шу ҳадисни далил қилиб: Бир киши бошқасига таом едирса, ўша киши мўмин, солиҳ, тақводор бўлса, ўша таомни кучи билан яхши амаллар қилса, таом берган одамга ҳам савоби етади. Агарда таомидан фосиқ одам егандан сўнг, чиқиб маъсиятлар қилса, таом берган одамга ҳам унинг маъсияти етади, дейдилар. Ҳозирдаги маросимларга солиҳ кишилар ҳам, фосиқ кимсалар ҳам бирдай ташриф буюриб, мезбоннинг таомидан еб кетишади. Фосиқ ўша ерда еган таомининг кучи билан кўчага чиқиб гуноҳ ишларни қилса, таом едириб, меҳмон қилган кишига унинг гуноҳидан ҳеч камайтирилмай ёзиладими? Бунақада мўмин банданинг иши чатоқ бўлади-ку! Мана шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз, устоз.

Ҳаромда шифо йўқ! 24.09.2015
4246

Ассалому алайкум. Саволим шундан иборат: инсоннинг сийдигини танага суртиш мумкин эмаслиги хақида эшитганман. Аммо сийдикни ҳайвонлар танасига масалан, товуқларнинг шикастланган жойига суртиш ёки ичириш мумкинми?

Узоқ муддат фотиҳали юриш мумкинми? 22.09.2015
4572

Фотиҳали ҳолда узоқ юришнинг ижобий ва салбий томонлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз! Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат!

Исм таркибига “ - бону” қўшимчасини қўшиш 21.09.2015
8428

Aссалому алайкум. Катта қизимиз Нигинабону исмини Зайнаббону деб ўзгартирсак бўладими? Омина ҳамда Зайнаб исмларига бону қўшимчасини қўшиш мумкинми? Бу исмга нисбатан ҳурматсизликка йўйилмайдими? Сабаби қайнота ва қайнонам қизимизни бону, дейишга ўрганиб қолишган. Аслида фарзандларимизнинг исмларини ҳам улар қўйишган, шунга турмуш ўртоғим билан озгина хижолатдамиз. Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. Аслида мен ҳам саййид ва хўжаларнинг авлодиман, 10 та аждодимни биламан. Эшитишимча, раҳматли ойимлар Қуръон тиловат қилганларида Эски шаҳардаги мадрасаларда ҳатто эркак қорилар ҳам тасанно айтишган экан. Лекин уларга муносиб эмас эканман, деб ўйлаб қолдим. Аллоҳ насиб этса, ўзимни ўзгартираман. Ушбу сайт хусусида барча танишларимга айтиш ниятидаман. Ташаккур...

Касбий фаолиятда макр ва ҳийла ишлатса бўладими? 18.09.2015
4741

Ассалому Алайкум! Анчадан бери бир савол қийнаб юрганди. Мусулмон одам карьерада ҳийлакор инсонлар орасида макр ва ҳийла ишлатса бўладими? Масалан Қуръонда кўп келтирилган Аллох таъло макрлироқ деб. Жангда ҳам ҳийла ишлатиш мумкин. Аммо ишдачи? Афсуски, касбий фаолиятда бировларга чоҳ қазиб, ҳамкасбларни ёмонлаб раҳбарга яхши кўриниш ҳолатлари талайгина. Ўзинг ёрдам берган одаминг эртага орқадан пичоқ уриши кўп кузатилади. Агар 100 фоиз ростгўй, тўғрисўз бўлсангиз, ҳеч нимага эриша олмайсиз. Шу ҳакда ислом нима дейди? Қандай йўлдан боришни тавсия қилади?

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217711
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Таомни фақат тақводорларга бериш керакми? 28.09.2015

Aссалому алайкум. Ҳадисда: Фақатгина мўминни соҳиб тут ва таомингни фақат тақводорлар есин, дейилган. Баъзи уламолар маърузаларида мана шу ҳадисни далил қилиб: Бир киши бошқасига таом едирса, ўша киши мўмин, солиҳ, тақводор бўлса, ўша таомни кучи билан яхши амаллар қилса, таом берган одамга ҳам савоби етади. Агарда таомидан фосиқ одам егандан сўнг, чиқиб маъсиятлар қилса, таом берган одамга ҳам унинг маъсияти етади, дейдилар. Ҳозирдаги маросимларга солиҳ кишилар ҳам, фосиқ кимсалар ҳам бирдай ташриф буюриб, мезбоннинг таомидан еб кетишади. Фосиқ ўша ерда еган таомининг кучи билан кўчага чиқиб гуноҳ ишларни қилса, таом едириб, меҳмон қилган кишига унинг гуноҳидан ҳеч камайтирилмай ёзиладими? Бунақада мўмин банданинг иши чатоқ бўлади-ку! Мана шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз, устоз.

3812
  • Ҳаромда шифо йўқ! 24.09.2015

    Ассалому алайкум. Саволим шундан иборат: инсоннинг сийдигини танага суртиш мумкин эмаслиги хақида эшитганман. Аммо сийдикни ҳайвонлар танасига масалан, товуқларнинг шикастланган жойига суртиш ёки ичириш мумкинми?

    4246
  • Узоқ муддат фотиҳали юриш мумкинми? 22.09.2015

    Фотиҳали ҳолда узоқ юришнинг ижобий ва салбий томонлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз! Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат!

    4572
  • Исм таркибига “ - бону” қўшимчасини қўшиш 21.09.2015