Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Узоқ муддат фотиҳали юриш мумкинми? 22.09.2015

Савол:

Фотиҳали ҳолда узоқ юришнинг ижобий ва салбий томонлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз! Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат!

Булим Ижтимоий масалалар
4588
Жавоб:

Бисмиллаҳ, валҳамдулиллаҳ. Икки ёшга бахт тилаб фотиҳа қилинганидан кейин, тўйни имкон қадар тезлатиш керак. Чунки, шаръий никоҳ билан бир ёстиққа бош қўйиш хайрли иш. Яхши ишни кечиктирилмайди. Қолаверса, фотиҳа қилингач, орада 3-4 ойлаб вақт ўтиб кетса, йигит ва қиз, ҳатто қудалар орасидан гап-сўз ўтиши мумкин. Тўй кунини маълум қилиб қўйиб, никоҳ ўқитмасдан, икки ёш оила қурганини эл-юртга маълум қилмасдан юриш мана шундай оқибатларга олиб келади.
    Орзу-ҳавас ўз йўлига. Биз биринчи галда ёшларнинг бахтини ўйласак, мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки ҳозирги вақтда кўп ота-оналар тўй тараддуди билан овора бўлади, ёшлар ортиқча зеб-зийнатларга берилади. Натижада эътибор талаб этиладиган жиҳатларга бепарво қаралади. Айрим кўнгилсиз ҳолатлар мана шундан келиб чиқиши мумкин. Шунинг учун фотиҳа билан тўй орасини узайтириб юбормасдан, тезроқ халққа элон қилиб қўйилса, яхши бўлади.
       Жуда узоқ муддат фотиҳали юриш, тўйни узрсиз кечиктиришнинг ижобий тарафи йўқ, деб биламиз. Фотиҳадан кейин тўй қанча тез ўтказилса, шунча яхши. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218968
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98177
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47197
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45674
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Узоқ муддат фотиҳали юриш мумкинми? 22.09.2015

Фотиҳали ҳолда узоқ юришнинг ижобий ва салбий томонлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз! Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат!

4588