Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Исм таркибига “ - бону” қўшимчасини қўшиш 21.09.2015

Савол:

Aссалому алайкум. Катта қизимиз Нигинабону исмини Зайнаббону деб ўзгартирсак бўладими? Омина ҳамда Зайнаб исмларига “бону” қўшимчасини қўшиш мумкинми? Бу исмга нисбатан ҳурматсизликка йўйилмайдими? Сабаби қайнота ва қайнонам қизимизни бону, дейишга ўрганиб қолишган. Аслида фарзандларимизнинг исмларини ҳам улар қўйишган, шунга турмуш ўртоғим билан озгина хижолатдамиз. Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.
    Аслида мен ҳам саййид ва хўжаларнинг авлодиман, 10 та аждодимни биламан. Эшитишимча, раҳматли ойимлар Қуръон тиловат қилганларида Эски шаҳардаги мадрасаларда ҳатто эркак қорилар ҳам тасанно айтишган экан. Лекин уларга муносиб эмас эканман, деб ўйлаб қолдим. Аллоҳ насиб этса, ўзимни ўзгартираман. Ушбу сайт хусусида барча танишларимга айтиш ниятидаман. Ташаккур...

 

 

Булим Ижтимоий масалалар
8461
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Бизда исмлар таркибига қўшиладиган “-бону” қўшимчаси “шоҳлар авлодига мансуб аёл”, “аслзода аёл” маъносини англатади. Бу қўшимча уй бекаси, хонадон эгаси ва ҳурмат-эҳтиром маъносида қўлланади. Демак, исмларга “-бону” қўшимчасини қўшишнинг зарари йўқ. Бу урф билан боғлиқ нарса. Лекин “Омина” ва “Зайнаб” исмлари қўшимчасиз ҳам чиройли.
       

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218978
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98179
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47198
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45679
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Исм таркибига “ - бону” қўшимчасини қўшиш 21.09.2015

Aссалому алайкум. Катта қизимиз Нигинабону исмини Зайнаббону деб ўзгартирсак бўладими? Омина ҳамда Зайнаб исмларига бону қўшимчасини қўшиш мумкинми? Бу исмга нисбатан ҳурматсизликка йўйилмайдими? Сабаби қайнота ва қайнонам қизимизни бону, дейишга ўрганиб қолишган. Аслида фарзандларимизнинг исмларини ҳам улар қўйишган, шунга турмуш ўртоғим билан озгина хижолатдамиз. Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. Аслида мен ҳам саййид ва хўжаларнинг авлодиман, 10 та аждодимни биламан. Эшитишимча, раҳматли ойимлар Қуръон тиловат қилганларида Эски шаҳардаги мадрасаларда ҳатто эркак қорилар ҳам тасанно айтишган экан. Лекин уларга муносиб эмас эканман, деб ўйлаб қолдим. Аллоҳ насиб этса, ўзимни ўзгартираман. Ушбу сайт хусусида барча танишларимга айтиш ниятидаман. Ташаккур...

8461