Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Ўғил фарзанд кўриш вақтини ҳисоблаш мумкинми?

Савол:

Ассалому алайкум, қори ака. Айрим шифокорлар ўғил фарзанд кўриш учун ойларни санаб, фалон ойда эр-хотин бирга бўлиши лозим, деган фикрларни айтишмоқда. Бу иш шариатга хилоф эмасми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Булим Оилавий
43615
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Бундай нарса шариатда йўқ. Ўша мутахассислар минг аниқ ҳисоблаган тақдирда ҳам туғилажак фарзанд ўғил бўлишига юз фоиз кафолат бериша олмайди. Фақат тахмин қилишади холос. Шундай экан, ўғил истагидаги ота-она ибодат қилишса, қўлни дуога очиб, Аллоҳдан солиҳ фарзанд сўрашса, илтижолари қабул бўлади, иншааллоҳ (Эслатма! Фарзанд талабидагилар учун тинимсиз дуо қилиш ва кўп-кўп истиғфор айтишнинг ўрни беқиёс). Яна баъзи тиббий муолажаларнинг қўлланилиши жоиз. Руҳий-маънавий ва моддий-тиббий омиллар бирлашса, Аллоҳнинг изни билан бандага фойда келтиради. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217248
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар