Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Ўзидан катта аёлга уйланса бўладими? 28.02.2017

Савол:

Ассалому алайкум. Кўп йиллардан бери бир савол мени қийнаб келади. Эркак киши ўзидан катта аёл кишини ёқтириб қолса ёки унга уйланса буни шариатда қандай тушиниш мумкин? Тўғри, Муҳаммад (с.а.в) ҳам ўзларидан катта инсон билан бир ёстиққа бош қўйганлар. Лекин ҳозир кунда бундай масала бизни муқаддас диниммизга мос келадими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Булим Оилавий
20690
Жавоб:

     Ва алайкумус салом. Никоҳда эркак ва аёл ўртасидаги ёшнинг аҳамияти йўқ. Муҳими улар имон-эътиқод, одоб-ахлоқ, дунёқараш, касб-кор кабиларда бир-бирига мос бўлса, бир-бирини тўғри тушуниб кета олса, ўрталарида никоҳ шартномаси тузилиши жоиз. Лекин эр-хотин орасидаги ёшнинг ҳаддан ташқари тафовут қилиши сабаб фикрлар қарама-қаршилиги келиб чиқиши, оила тинчлигига хавф туғилиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Шуни ҳам эътибордан четда қолдирмаслик тавсия этилади. Бу борада урфга ҳам қараб иш тутган яхши.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216886
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар