Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Ғуслни кечиктириш жоизми? 25.11.2016

Савол:

    Ассалому алайкум Қори ака! Мен Самарқанд шаҳри Ургут туманиданман. Ёшим 33 да. Аёлим билан қўшилгандан сўнг тезда ғусл қилиш шартми? Мен тунда ишлайман. Кундузи уйдаман. Шу иш бўлгандан кейин ҳовлига чиқиб, ғусл қилишни иложи бўлмай қолади. Жавоб учун олдиндан раҳмат! 

Булим Оилавий
46437
Жавоб:

   Ва алайкумус салом. Абдуллоҳ ибн Абу Қайсдан ривоят қилинади: “Мен Оишадан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам витрлари ҳақида сўрадим”, (деб ҳадисни зикр қилди). Сўнгра мен: “Жунубликдан қандай ғусл қилардилар, ухлашдан олдин ғусл қилардилар ёки ғусл қилишдан олдин ухлардиларми?” деб сўрадим. Шунда у: “У зот буларнинг ҳаммасини қилардилар. Баъзида ғусл қилиб, сўнгра ухлар, баъзида эса таҳорат қилиб, кейин ухлардилар”, деди. Мен: “Ишлардан кенглик қилган Аллоҳ ҳамдга энг муносиб Зотдир!” дедим” (Муслим, Термизий, Ибн Хузайма ва Ҳоким ривояти).
    Жунубликдан кейин иложи борича тезроқ ғусл қилишга ҳаракат қилиш керак. Аммо ҳар доим ҳам бунинг иложи бўлавермайди. Жунубликдан кейин ухлаш, таом ейиш, ичимлик ичишга тўғри келиб қолиши мумкин. Исломда кенглик юзасидан бундай ҳолатларда рухсат жорий қилинган. Бунинг учун таҳорат қилиб олиш керак. Бу ривоятда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жунуб бўлсалар, баъзида ғусл қилиб, кейин ухлар, баъзида эса ухлагандан кейин, туриб ғусл қилар эдилар.
    Ғузойф ибн Ҳорисдан ривоят қилинади: “Мен Оишадан: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жунубликдан туннинг аввалида ғусл қилардиларми ёки охиридами?” деб сўраганимда, у: “Баъзида туннинг аввалида, баъзида туннинг охирида ғусл қилардилар”, деди. Мен: “Аллоҳ акбар! Ишларда кенглик қилган Аллоҳ ҳамдга энг муносиб Зотдир!” дедим” (Абу Довуд, Насоий, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
     Оиша розийаллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жунуб бўлганларида ухламоқчи бўлсалар, фаржларини ювиб, намозга қиладиган таҳоратларини қилардилар” (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насоий, Доримий, Ибн Можа, Аҳмад, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривояти). Ушбу ривоятда жунуб киши ухлашдан олдин таҳорат қилмоқчи бўлса, аввал фаржини ювиши кераклиги айтилмоқда.
    Оиша розийаллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жунуб бўлиб, кейин ухлардилар, аммо сув ишлатмасдилар. Уйқудан турганларидан кейин ғусл қилардилар” (Ибн Можа ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
    Жунуб киши ғусл қилишдан олдин ухлаши, таом ейиши, ичимлик ичиши, қайта қўшилиши мумкин. Уламолар ижмосига кўра, жунубнинг бадани ва териси покдир. Юқоридаги ишларни қилиш учун жунуб аввал таҳорат қилиб олиши мустаҳаб саналади.
    Демак, жинсий алоқа қилгач, имкони бўлса, дарров ғусл қилиб олиш афзал. Агар имкони бўлмаса, намозга қилинадиган таҳорат билан ухласа ҳам бўлади. Лекин барибир жунуб бўлгач, тезда ғусл қилиб олишга етмайди. Чунки, ҳадиси шарифларда келишича, жунуб инсонга то у ғусл қилиб олмагунча фаришталар яқинлашмай турарканлар. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216026
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Ғуслни кечиктириш жоизми? 25.11.2016

Ассалому алайкум Қори ака! Мен Самарқанд шаҳри Ургут туманиданман. Ёшим 33 да. Аёлим билан қўшилгандан сўнг тезда ғусл қилиш шартми? Мен тунда ишлайман. Кундузи уйдаман. Шу иш бўлгандан кейин ҳовлига чиқиб, ғусл қилишни иложи бўлмай қолади. Жавоб учун олдиндан раҳмат!

46437