Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Азон эшитганда нима дейилади?

Савол:

Ассалому алайкум. Бизда кўпчилик азон айтилаётганда азон калималарини айтиб туришни одат қилишган. Лекин уларнинг айтаётган баъзи калималарни ҳадисларда учрамадим. Мисол учун, муаззин “Аллоҳу акбар” деганда, “Жалла жалолуҳу” дейишади, муаззин “Ҳайя ъалал фалаҳ” деганда, “Маа шаа Аллоҳу кана ва маа лам яшаъ лам якун” дейишади. Лекин, ҳадисларда азон калималарини эшитганда ўша калималарнинг айнан ўзи такрорланади ёки “Ҳайя ъала”ларда “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи”ни айтилади, дейилган. Юқоридаги каби зикрларни қўшиб айтиш бирор китобда келганми?

Булим Фиқҳ
6139
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Ҳадисларда азон айтилаётганида айнан ўша калималарни такрорлаб туриш тавсия қилинган.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا سَمِعْتُمْ النِّدَاءَ فَقُولُوا مِثْلَ مَا يَقُولُ الْمُؤَذِّنُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ وَمَالِكٌ وَأَحْمَدُ.

     Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Агар азонни эшитсангиз, муаззин нима деса шуни такрорланг” (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий, Молик ва Аҳмад ривояти).
     Бу ерда муаззиннинг ҳар бир жумласини қайтаришга чақирилмоқда. Бошқа ривоятда икки ўринда: “Ҳайя алас-солаҳ” ва “ҳайя алал-фалаҳ”да бошқа зикр айтиш нақл қилинган.


عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِذَا قَالَ الْمُؤَذِّنُ: اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ فَقَالَ أَحَدُكُمْ: اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ ثُمَّ قَالَ: أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ قَالَ: أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ ثُمَّ قَالَ: أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ قَالَ: أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ ثُمَّ قَالَ: حَيَّ عَلَى الصَّلَاةِ قَالَ: لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ ثُمَّ قَالَ: حَيَّ عَلَى الْفَلَاحِ قَالَ: لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ ثُمَّ قَالَ: اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ قَالَ: اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ ثُمَّ قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ مِنْ قَلْبِهِ دَخَلَ الْجَنَّةَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَابْنُ خُزَيْمَةَ وَابْنُ حِبَّانَ.

     Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Агар муаззин: “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар”, деса, бирингиз: “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар”, дейди. Агар у: “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ”, деса, (эшитувчи) ҳам: “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ”, дейди. Агар (муаззин): “Ашҳаду анна муҳаммадар росувлуллоҳ”, деса, у: “Ашҳаду анна муҳаммадар росувлуллоҳ”, дейди. Агар (муаззин): “Ҳайя алас-солаҳ”, деса, у: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ”, дейди. Агар (муаззин): “Ҳайя ъалал-фалаҳ”, деса, у: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ”, дейди. Агар (муаззин): “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар”, деса, у ҳам: “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар”, дейди. (Муаззин): “Лаа илааҳа иллаллоҳ”, деганида, (эшитувчи) қалбдан: “Лаа илааҳа иллаллоҳ”, деса, жаннатга киради” (Муслим, Абу Довуд, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривояти). Демак, азонни эшитган одам муаззиннинг жумлаларини такрорлайди. Фақат икки ҳайъалада “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ” дейди.
     Жумҳур уламолар ҳадисда айтилганидек, икки ҳайъалада икки ҳавқалани айтишни амалга жорий қилишган. Аммо баъзи ҳанафийлардан “Ҳайя алас-солаҳ”да “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ”, дейиш, “Ҳайя алал-фалаҳ”да эса “Маа шааъаллоҳу каана ва маа лам яшаъ лам якун”, дейиш нақл қилинган (Ибн Ражаб, “Фатҳул борий”).
    “Ҳошияту роддил муҳтор”, “Ал-баҳрур роиқ шарҳу канзид дақоиқ”, “Мажмаъул анҳур” каби китобларда ҳам “Ҳайя алал-фалаҳ”да “Маа шааъаллоҳу каана ва маа лам яшаъ лам якун”, дейиш нақл қилинган.  Демак, иккинчи ҳайъалада “маа шааъаллоҳу...” дейиш ҳанафийлар китобларида ёзилган. Аммо бунга қайси ривоят далил қилинганини билмайман. Аллоҳ билгувчидир!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217149
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Азон эшитганда нима дейилади?

Ассалому алайкум. Бизда кўпчилик азон айтилаётганда азон калималарини айтиб туришни одат қилишган. Лекин уларнинг айтаётган баъзи калималарни ҳадисларда учрамадим. Мисол учун, муаззин Аллоҳу акбар деганда, Жалла жалолуҳу дейишади, муаззин Ҳайя ъалал фалаҳ деганда, Маа шаа Аллоҳу кана ва маа лам яшаъ лам якун дейишади. Лекин, ҳадисларда азон калималарини эшитганда ўша калималарнинг айнан ўзи такрорланади ёки Ҳайя ъалаларда Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳини айтилади, дейилган. Юқоридаги каби зикрларни қўшиб айтиш бирор китобда келганми?

6139