Қазо намозлари миқдорини аниқ билмаса... 10.12.2017
Савол:Ассалому алайкум. Менинг ёшим 35да. Намоз ўқишни тахминан 13 ёшимда бошлаганман. Қайсидир йиллар тўлиқ ўқиб, қайсидир йилларда умуман ўқимаган вақтларим ҳам бўлган. Минг афсуски,ўша ўқилмай қолган намозларнинг йилларини, ойларини, кунларини, умуман қазо бўлган намозлар сонини билмайман. Шундай ҳолатда қазо намозлари қай тартибда ўқилади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Булим Фиқҳ9707
Ва алайкум ассалом. Агар қазо намозлари миқдори аниқ бўлса, масалан неча йил ёки неча ой ўқимаганингизни билсангиз, ҳисоблаб уларни адо этасиз. Агар қазо қилинган намозлар миқдори номаълум бўлса, “Бўйнимдаги қазо намозларимни ўқиб бўлдим”, деб кўнглингиз хотиржам бўлгунича қазоларни ўқийсиз. Валлоҳу аълам!