Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

“Қариндошларим мени иссиқ-совуқ қилишяпти!” 10.09.2015

Савол:

Ассалому алайкум! Домла, муборак ҳадисларда қариндошчиликка катта аҳамият берилган. Лекин мана шу яқинларимдан баъзилари дўстлик қилмасалар, олдимизда яхши гапириб орқамиздан бошқача гапиришса, иссиқ-совуқ қилиб одамга зарар етказишса, у ҳолда бундай одамлардан узоқлашса бўладими? Бошқа илож қолмади!

Булим Ижтимоий масалалар
5268
Жавоб:

Ва алайкум aссалом. Нима бўлганда ҳам қариндошларингиз билан яхши муомалада бўлинг, улар билан силаи раҳмни боғланг. Улар сизга ёмонлик қилсалар ҳам, сиз доим яхшилик қилаверинг. Шунда Аллоҳ олдида юзингиз ёруғ бўлади. Сизнинг бу муомалангиз уларнинг қалбини юмшатиб, ўз хатоларини тушуниб етсалар ажабмас.
Агар одамларнинг иссиқ-совуқ қилиши сизни ташвишга солса, ибодатларда мустаҳкам бўлинг, зикр-тасбеҳлар айтинг, дуо қилинг, Аллоҳдан паноҳ сўранг. Фотиҳа, Оятул курсий, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини доим ўқиб юринг. Шунда сизга – Аллоҳнинг изни билан – ҳеч нарса зарар етказа олмайди.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217736
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар