Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Қуръони каримдан энг охири нозил бўлган оят қайси? 08.09.2015

Савол:

"Тафсири Ҳилол"да Наср сурасининг видолашув ҳажи пайтида "Албатта бугун динингизни мукаммал қилиб бердим" ояти билан бир вақтда нозил бўлганлиги ва бу икки оят нозил бўлганидан кейин Пайғамбар алайҳиссалом қирқ кун яшаганликлари ҳақидаги ривоят келтирилибди. Лекин Найсобурийнинг "Асбобун нузул" китобида эса бу оят Хунайн ғазотидан қайтаётганларида нозил бўлган, ундан кейин у зот алайҳиссалом икки йил яшаганлар, деган ривоят келтирилган. Мазкур ривоятларнинг қайси бири ишончли. Илтимос мана шу масалаларга ойдинлик киритиб берсангиз.

Булим Фиқҳ
6690
Жавоб:

Қуръони каримдан энг охири нозил бўлган оят қайси оятлиги ҳақида муфассир уламолардан турли хил сўзлар ворид бўлган. Биринчи қавлга кўра, охири нозил бўлган оят Бақара сурасидаги: “واتقو يوما ترجعون فيه إلى الله” “унда Аллоҳга қайтадиганингиз Кундан қўрқингиз!” (яъни мана шу Кун азобидан қутулиш учун солиҳ амаллар билан ҳаракат қилингиз!), ояти ҳисобланади.Иккинчи қавлга кўра, Нисо сурасидаги “يستفتونك قل الله يفتيكم في الكلالة”(эй Муҳаммад), Сиздан фатво сўрайдилар. Айтинг: “Аллоҳ калола ҳақида сизларга фатво берур...”, ояти каримаси охири нозил бўлган оят ҳисобланади. Учинчи қавлга кўра Моида сурасидаги: “اليوم أكملت لكم دينكم وأتممت عليكم نعمتي ورضيت لكم الإسلام دينا” “Бугун сизларга динингизни мукаммал қилдим, неъматимни бошингиз узра тугал қилдим ва сизларга Исломни дин деб рози бўлдим”, ояти каримаси охирги нозил бўлган оят ҳисобланади. Тўртинчи қавлга кўра Тавба сурасидаги “لَقَدْ جَاءَكُمْ رَسُولٌ مِنْ أَنْفُسِكُمْ عَزِيزٌ عَلَيْهِ مَا عَنِتُّمْ حَرِيصٌ عَلَيْكُمْ بِالْمُؤْمِنِينَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ...” яъни “Ахир, сизларга ўзларингиздан бўлган, сизларнинг кулфат-машаққат чекишингиздан қийналувчи, сизларнинг тўғри Йўлга келишингизга ҳаристашна бўлган ва барча мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган бир Пайғамбар келди-ку!”, ояти каримаси охирги нозил бўлган оят ҳисобланади. Бешинчи қавлга кўра “إذا جاء نصر الله والفتح” “Қачонки, Аллоҳнинг нусрати ва ғалаба келса” ояти каримаси билан бошлаувчи сура энг охирги нозил бўлган оятлар ҳисобланади. Шунингдек, муфассирлар ўртасида Бақара сурасидаги дайн ояти (қарз масалаларига тааллуқли) ҳам охирги нозил бўлган оятлардан деган сўз бор.
      Уламолар мазкур қавллардан биринчи қавлни яъни “واتقو يوما ترجعون فيه إلى الله” “унда Аллоҳга қайтадиганингиз Кундан қўрқингиз!” ояти каримасининг сўнги нозил бўлган оят эканлиги ҳақидаги сўз кучлироқ эканлигини таъкидлайдилар. Алусий ўзининг “руҳул-маоний” номли тафсирида Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан мазкур оятнинг энг охирги нозил бўлган оят эканлигини айтганини келтиради. Бу оят нозил бўлганидан кейин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам неча кун ёки неча муддат яшаганлари ҳақида ҳам ихтилоф бор. Баъзилар тўққиз кун деса, баъзилар етти кун дейди. Бу оят нозил бўлгандан кейин Пайғамбаримиз 21 кун яшаганлари ҳам тафсир киобларида келтирилади. Баъзи ривоятларда мазкур ояти карима Набий алайҳиссалом вафотларидан 9 кун, етти кун олдин нозил бўлган деган сўзлар бор. Баъзи ривоятларда мазкур ояти карима Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этишларидан бор-йўғи 3 соат олдин нозил бўлган, деган сўзлар ҳам бор. Уламолар юқорида биринчи бўлиб зикр қилинган “واتقوا يوما ترجعون فيه إلى الله” оятини энг охири нозил бўлган оят эканлиги ҳақидаги сўзларни ва фикрларни қувватлайдилар. Энг охири нозил бўлган оят қайси оят эканлиги борасидаги бундай хилма-хиллик бу борада саҳобалардан келган ривоятларнинг хилма-хиллиги туфайли юзага келган. Зеро, ҳарбир саҳобий бу борадаги ўз фикрини баён этган. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217652
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Қуръони каримдан энг охири нозил бўлган оят қайси? 08.09.2015

"Тафсири Ҳилол"да Наср сурасининг видолашув ҳажи пайтида "Албатта бугун динингизни мукаммал қилиб бердим" ояти билан бир вақтда нозил бўлганлиги ва бу икки оят нозил бўлганидан кейин Пайғамбар алайҳиссалом қирқ кун яшаганликлари ҳақидаги ривоят келтирилибди. Лекин Найсобурийнинг "Асбобун нузул" китобида эса бу оят Хунайн ғазотидан қайтаётганларида нозил бўлган, ундан кейин у зот алайҳиссалом икки йил яшаганлар, деган ривоят келтирилган. Мазкур ривоятларнинг қайси бири ишончли. Илтимос мана шу масалаларга ойдинлик киритиб берсангиз.

6690