Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Аёл четга чиқиб ишласа бўладими? 07.09.2015

Савол:

Ассалому алайкум. Менинг аёлимнинг укаси хорижий давлатда ишлайди. Қайнукамнинг таклифига биноан аёлим ҳам ўрнатилган тартибда хориж давлатига ишлаш ниятида кетди. Саволим шуки, аёлнинг четга чиқиб ишлаши мумкинми?

Булим Ижтимоий масалалар
4680
Жавоб:

    Ва алайкум ассалом. Муслима аёл маҳрамсиз сафарга чиқиши мумкин эмас. Аёлингизнинг укаси хорижда бир шаҳарда бўлгани билан доим ундан хабар олиб туролмайди? Тўғрими? Чет элга чиққан аёл олдида унинг маҳрами, ҳимоячиси бўлиши шарт. Пул топиб, оила боқиш эр кишининг вазифаси, аёлнинг эмас. Аёл киши асосан фарзандлар парвариши ҳамда тарбияси билан машғул бўлиши мақсадга мувофиқ иш. Лекин шундай қилиш ўрнига аёл киши чет элларга узоқ муддатга кетиб қоладиган бўлса оилавий муҳит ва болалар тарбиясига албатта путур етади.
    Агар сиз ҳам аёлингиз олдида бўлсангиз, у билан бир жойда ишласангиз бўлади. Бироқ унинг ёлғиз ўзини бегона юртда ва номаълум шароитда ишлашига рухсат беришингиз тўғри эмас. Кейин, ҳозирги пайтда хорижий давлатларга кетиб, нотўғри оқимларга кириб кетаётганлар қанча! Шунинг учун бу масалада ўта эҳтиёткор бўлиш, ҳар кимнинг ҳам гапига ишонмасдан, чуқур ўйлаб иш қилиш мақсадга мувофиқ!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217738
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Аёл четга чиқиб ишласа бўладими? 07.09.2015

Ассалому алайкум. Менинг аёлимнинг укаси хорижий давлатда ишлайди. Қайнукамнинг таклифига биноан аёлим ҳам ўрнатилган тартибда хориж давлатига ишлаш ниятида кетди. Саволим шуки, аёлнинг четга чиқиб ишлаши мумкинми?

4680