Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Шифокор даволаётганда беморни ўлдириб қўйса нима бўлади? 04.09.2015

Савол:

Ассалому алайкум, қори ака. Бир саволим бор эди. Маълумки, Ислом динида одам ўлдириш катта гуноҳ саналади. Бехосдан ўлдириш ҳам катта гуноҳ бўлиб, гуноҳи кечирилиши учун битта қул озод қилиши ва ўлган инсонни оила аъзоларини рози қилиши керак деб эшитгандим. Агар шундай бўлса, шифокорлар масаласи нима бўлади? Улар операция вақтида билмай беморни ўлдириб қўйиши мумкин-ку? Ёки билмай туриб, нотўғри диагноз қўйиш орқали ўлдириб қўйиши, берган дориси беморга салбий таъсир қилиши мумкин? Бундай ҳолатда нима бўлади? Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз, илтимос. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

Булим Ижтимоий масалалар
4562
Жавоб:

Ва алайкумус салом. Умумий қоидага кўра, бехосдан содир этилган хато-камчилик кечирилади.

عَنْ أَبِي ذَرٍّ الْغِفَارِيِّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ اللهَ تَجَاوَزَ عَنْ أُمَّتِي الْخَطَأَ وَالنِّسْيَانَ وَمَا اسْتُكْرِهُوا عَلَيْهِ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَالْحَاكِمُ وَابْنُ حِبَّانَ وَالْبَيْهَقِيُّ وَالطَّبَرَانِيُّ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.

 

     Абу Зар Ғифорий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Аллоҳ умматимдан (ўтган) хато, унутиш ва улар мажбурланган (ҳолатлар)ни кечирган” (Ибн Можа, Ҳоким, Ибн Ҳиббон, Байҳақий ва Табароний ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).
      Бу ривоятда унутган, бехосдан хато қилган ва мажбурланган одам мукаллаф бўлмаслиги, содир этган хатолари кечирилиши маълум қилинмоқда. Аммо табиблар томонидан йўл қўйиладиган хатонинг ўзига хос ҳукмлари бор.

عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ عَنْ أَبِيهِ عَنْ جَدِّهِ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ تَطَبَّبَ وَلا يُعْلَمُ مِنْهُ طِبٌّ فَهُوَ ضَامِنٌ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَالْحَاكِمُ وَالدَّارَقُطْنِيُّ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ.

 

     Амр ибн Шуайб отасидан, отаси бобосидан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким табиблик билан шуғулланса, унинг тиббиёт (соҳасида фаолият юритгани ва малакаси) билинмаган бўлса, у кафилдир” (Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа, Ҳоким ва Дорақутний ривояти. Ривоят санади ҳасан).
     Ким муносиб бўлмаган ҳолда табиблик билан шуғулланса, ҳали илми ва тажрибаси етмасдан одамларни даволаса, унинг кўп хато қилиши кузатилса ва натижада беморларга зарар етказиб қўйса, ўша одам жавобгар бўлади. Сабаби беморга зарар етишига ё унинг ўлимига “табиб”нинг уқувсизлиги сабаб бўлди. Энди у зиённи қоплаши, одам ўлдириб қўйса, хунини тўлаши керак.
     Демак, табиб беморнинг соғайиши ва аъзолари саломатлигига масъулдир. Бу масъулият бирон нарса билан соқит бўлмайди. Бироқ, табобат соҳаси хато ва унутишдан холи эмас. Шундай экан, ўз ишининг мутахассиси беморни рисоладагидек даволаса, унинг хато қилиши жуда кам кузатилса, беморнинг зарар кўриши ё ўлими унга боғлиқ бўлмаган сабаблар билан юз берса, бунда шифокор беморнинг ўлимига жавобгар бўлмайди. Сабаби у беморни қўлидан келганича даволади, уни асраб қолишнинг имконини топа олмади. Бу энг моҳир табибларга хос ҳукм. Одатда, уларнинг ишида жуда кам ҳолатларда хато-камчилик кузатилади. Бундай шифокорларнинг тажрибасига одамларнинг ўзлари ҳам тан берадилар.
    Агар ўз ишининг устаси бўлган моҳир табиб беморни даволашда хатога йўл қўйса, унга дориларни нотўғри ёзиб берса ё ичирса, касал аъзо ўрнига соғлом аъзони олиб ташласа, касал аъзони даволаш вақтида соғлом аъзога шикаст етказса ёки унинг эътиборсизлиги, ишига лоқайдлиги билан бемор вафот этса, қанча малакали бўлмасин, шифокор жавобгар (кафил) бўлади.
    Табобат соҳасида илми ва малакаси етарли бўлмаган одам табиблик билан шуғулланса, одамларни операция қилса ё даволаса, илми ва тажрибаси камлигилигидан беморга зарар етказса, унинг ўлимига сабаб бўлса, у ҳолда бундай “табиб” ҳам, албатта, қилган иши учун жавобгар бўлади. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218990
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98186
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47199
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45689
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Шифокор даволаётганда беморни ўлдириб қўйса нима бўлади? 04.09.2015

Ассалому алайкум, қори ака. Бир саволим бор эди. Маълумки, Ислом динида одам ўлдириш катта гуноҳ саналади. Бехосдан ўлдириш ҳам катта гуноҳ бўлиб, гуноҳи кечирилиши учун битта қул озод қилиши ва ўлган инсонни оила аъзоларини рози қилиши керак деб эшитгандим. Агар шундай бўлса, шифокорлар масаласи нима бўлади? Улар операция вақтида билмай беморни ўлдириб қўйиши мумкин-ку? Ёки билмай туриб, нотўғри диагноз қўйиш орқали ўлдириб қўйиши, берган дориси беморга салбий таъсир қилиши мумкин? Бундай ҳолатда нима бўлади? Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз, илтимос. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

4562