Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Иссиқ чойни пуфлаб бўлмайдими? 31.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум. Сизга бир саволим бор эди. Мен бир жойда эшитиб қолдим: пиёлага чой қуйилганда иссиқлигида пуфлаб ичиб бўлмас экан. Илтимос, шу ҳақида маълумот берсангиз!

Булим Ижтимоий масалалар
5265
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам идишга нафас олиб-нафас чиқариш ва идишга пуфлашдан қайтарганлар. Идиш дейилар экан, хоҳ пиёла, хоҳ коса, хоҳ ликопча бўлсин ичида ичимлик ёхуд овқат бўлган идиш назарда тутилмоқда.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ أَبِي قَتَادَةَ عَنْ أَبِيهِ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَهَى أَنْ يُتَنَفَّسَ فِي الإِنَاءِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ.


     Абдуллоҳ ибн Абу Қатода отасидан ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам идиш ичига нафас чиқаришдан (яъни, пуфлашдан) қайтарганлар (Бухорий, Муслим ва Термизий ривояти). Шавконий (р.ҳ.) ушбу ҳадсии шарифни шарҳлар экан: “(ҳадисда зикр қилинаётган) идиш таом ва ичимлик идишларини ўз ичига олади”, деб ёзади.
      Демак, идишга пуфлашдан қатйарилар экан еб-ичиш асносида ичида ичимлик ёхуд таом мавжуд бўлган идишлар ирода қилинади. Идишга пуфлашдан қайтарувчи бошқа ривоятлар ҳам бор.


عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ: نَهَى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ يُتَنَفَّسَ فِي الإِنَاءِ أَوْ يُنْفَخَ فِيهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.



    Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам идишга нафас олишдан ёки унга пуфлашдан қайтарганлар” (Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
    Бу ривоят шарҳида таом ва ичимлик иссиқ ҳолда истеъмол қилинмайди, сабр қилиб кутилади. Зеро, иссиқ ичимлик ичиш аҳли жаҳаннам сифатидир, дейилган. Абу Мусанно Жуҳанийдан ривоят қилинади: “Марвон Абу Саид Худрийдан: “Сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ичимликка пуфлашдан қайтарганларини эшитганмисан?” деб сўради. У: “Ҳа”, деб жавоб берди” (Доримий ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
     Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таомга ҳам, ичимликка ҳам пуфламас, идиш ичига нафас олмасдилар” (Ибн Можа ривояти. Ривоят санади заиф).
     Овқат ёки ичимлик идишига пуфлашдан қайтарилишининг ҳикматлари борасида ҳам уламолар ўз фикрларини баён қилганлар. Аслида Шореънинг буйруқ ва қатариқларидаги энг катта ҳикмат ўша буйруқ ва қайтариққа бирон қаршиликсиз амал қилишдан иборат. Шундай бўлсада буйруқ ва қатариқларнинг қўшимча ҳикматлари борасида уламоларимиз ўз сўзларини баён қилиб берганлар. Биз ҳам муҳтарам уламоларимизнинг сўзларига таяниб, ичимлик ва овқат идишига пуфламаслик кераклигининг ҳикматларидан айримлари ҳақида қисқача сўз юритамиз. Биринчидан, идишга пуфлаш ўзидан кейин ичадиган инсоннинг кўнглига беҳузурлик бағишлайди. Биров пуфлаган идишдан бошқа одам кўнгли тортмаганлиги учун ичолмай қолиши мумкин. Бу мазкур ишнинг психологик зарари. Иккинчидан, чиқарилаётган нафас карбонат ангрид газига тўйинган ҳамда инсон ичидаги микроб ва зарарли иллатларга аралашган ҳолда чиқади. У бамисоли заҳардек гап. Мазкур заҳарли нафас идиш ичидаги сувга уриб, қайсидир маънода сифатини кетказиши ёхуд бунинг натижасида ичимликка зарарли микроб ва вируслар аралашиб қолиши мумкин.
     Баъзилар нафас олмасдан бир нафасда ичолмайман дейиши мумкин. Шу ҳолатда нима қилиш кеарк? Бундай пайтда идишни оғиздан узоқлаштирган ҳолда нафас олиб кейин яна ичиши керак. Бу уч мартагача такрорланса, демак ичимлик учга бўлиб ичилган бўлади.

عَنْ ثُمَامَةَ بْنِ عَبْدِ اللهِ قَالَ: كَانَ أَنَسٌ يَتَنَفَّسُ فِي الإِنَاءِ مَرَّتَيْنِ أَوْ ثَلاثًا وَزَعَمَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَتَنَفَّسُ ثَلاثًا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ.


   Сумома ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Анас идишга икки ёки уч марта нафас олар ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уч марта нафас олишларини таъкидларди” (Бухорий, Муслим, Термизий ва Ибн Можа ривояти).
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уч марта нафас олишлари қандай бўлгани қуйидаги ривоятда айтилган.


عَنْ أَنَسٍ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَتَنَفَّسُ فِي الشَّرَابِ ثَلاثًا وَيَقُولُ: إِنَّهُ أَرْوَى وَأَبْرَأُ وَأَمْرَأُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.



   Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ичимликка уч марта нафас олар ва: “Мана шуниси тўйимлироқ, (азият ва чанқоқдан) саломатроқ ва иштаҳа очувчироқдир”, деб айтардилар” (Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривояти).
   Юқоридаги икки ҳадисда идиш ичига пуфлаш эмас, балки, ичиш асносида уч марта нафас олиб-нафас чиқариш, яъни ичимликни бир кўтаришда эмас, учга бўлиб ичиш назарда тутилмоқда. Шундай экан, мазкур ҳадислар зоҳирига қараб, идишга нафас олса бўлаверар экан деган фикрга бормаслик керак. Ичимлик бир нафасда ичилганда ички аъзоларга зарар етиши мумкин. Бўлиб-бўлиб ичилса, ичимлик тўйимли бўлади ва соғлиққа ҳам шуниси фойдали.
   Баъзан идишдаги ичимликка бирор нарса тушиб қолиши мумкин. Шуни ҳам пуфламасдан, балки, бошқача йўллар билан масалан идишни бир томонга оғдириб ёки қошиқ каби нарсалар билан олиб ташлаш лозим. Бунга қуйидаги ҳадиси шариф далолат қилади.
    Абу Саид разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ичимликка пуфлашдан қайтардилар. Шунда бир киши: “агар идишда бир нарса кўриб қолсамчи (идишга бирор нарса тушиб қолган бўлсачи)?”, деди. Набий алайҳиссалом: “уни (идишни оғдириб) оқизиб юбор!”, дедилар. Бояги киши яна савол бериб: “лекин мен бир нафасда қаниб ичолмайман-да?”, деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “ундай бўлса, (нафас олиб-нафас чиқараётганингда) идишни оғзингдан узоқлаштир!”, дедилар (Имом Термизий ривояти. Ҳасан-саҳиҳ ҳадис).
     Демак, ичимлик ё таом истеъмол қилаётганда идиш ичига пуфланмайди. Балки совуши кутилади. Агар бир нафасда ичолмаса, нафас олиб, нафас чиыараётагнда идишни оғзидан бироз узоылаштиради. Агар ичимлик бўлса уни учга бўлиб чииш мустаҳаб яъни қўшимча савобли ишлардан саналади. Идишга қандайдир нарса масалан, барг, ҳашарот ва ҳоказо тушиб қолган бўлса уни пуфламасдан, балки, оғдириб оқизиб юборилади. Ёки қошиқ билан олиб ташланади.
     Шу ўринда мавзуга алоқадор яна бир масала, идишдаги ичимлик ёки таомни ҳидлаш ҳақида. Бу иш макруҳ саналади. Чунки, ҳидланганда беихтиёр идишдаги нарсага инсон нафас чиқариши мумкин. Ибн Обидийн (р.ҳ.) “радду-л-муҳтор”да (6/340): “киши таомни иссиқ ҳолда емайди ва уни ҳидламайди”, дейдилар. Бу сўзлардан мазкур ишларни қилишнинг макруҳлиги тушунилади. Аммо, айрим улмоларимиз агар ҳидлаганда идишдаги таомга пуфлаб юбормайдиган, нафаси унга етиб бормайдиган шаклда ҳидласа, зарари йўқ, дейдилар. Масалан, идишни бироз узоқлаштириб, ундан таралаётган ҳидни қўллари билан ўзи томонга йўнатлтирган ҳолда ҳидласа, ҳеч қандай кароҳати бўлмайди, иншоаллоҳ.
     Шунингдек, баъзи уламолар шошилиб турганда иссиқ таом ёки ичимликни пуфлаб ичишга рухсат беришган экан. Аммо, шундай ҳолатда ҳам идиш ичига пуфламаслик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатмаларига мувофиқ ва афзалдир. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218892
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98166
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47189
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45656
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Иссиқ чойни пуфлаб бўлмайдими? 31.08.2015

Ассалому алайкум. Сизга бир саволим бор эди. Мен бир жойда эшитиб қолдим: пиёлага чой қуйилганда иссиқлигида пуфлаб ичиб бўлмас экан. Илтимос, шу ҳақида маълумот берсангиз!

5265