Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Мармар тош маййитга оғирлик қиладими? 31.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум, устоз. Сизга саволим: қабрга мармар тош қўйилса, маййитга оғирлик қилади, деган гап ростми? Қабр устига мармардан ёдгорлик ўрнатиш ёхуд қабр устига бино тиклаш мумкинми?

Булим Фиқҳ
5648
Жавоб:

Ва алайкум aссалом. Маййит қабри устидаги нарсалар унга оғирлик қилади, деган гап йўқ. Аммо қабр ичи ва ташқарисини қимматбаҳо нарсалар билан безаш динимизда маъкулланган ишлардан эмаслиги ҳақиқат. Ҳатто лаҳад оғзини пишган ғишт билан ёпиш ҳам маъқул эмас. Шунинг учун одатда хом ғишт ишлатилади. Сабаби пишган ғиштга маййитдан кўра тириклар муҳтождир. Шунингдек, қимматбаҳо мармарлар қабр устига қўйилиши тўғри эмас. Бу билан пул исроф қилинади. Баъзилар бунинг учун минглаб доллар пулини беҳуда совурадилар, худди мармар қўйдиргани билан марҳумлар мамнун бўлиб қоладигандек. Аслида тиловати Қуръон ва бошқа эзгу амаллар савоби маййитга фойда келтиради. Қабр устидаги ҳар қандай зебу зийнатларнинг марҳумга сариқ чақалик фойда-зиёни йўқ.
     Қабрлар устидан ўт-ўланлар ўсиб тургани яхши. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийдикдан покланмайдиган ва ғийбат қилиб юрадиган одам қабрига икки дона ҳўл навдани суқиб қўйиб, “Шояд шу билан уларнинг азоби енгиллатилса!” деганлар.
    Қабрга фақат белги учун унча катта бўлмаган тош, лавҳ каби нарсаларни қўйишга уламолар рухсат берганлар. Ва мазкур қабр тошига ёзув ёзиш борасида ҳам олимлар ўртасида турли хил фикрлар кўринишидаги тортишувлар йўқ эмас. Агар қабр устига ўша қабрни бошқалардан ажралиб туриши, фахр ва мусобақалашиш ва зийнат учун бирон нарса қурилса, ёки ўрнатилса бу иш дуруст эмас. Ҳанафий мазҳабига кўра агар қабр устига қуриладиган ёки ўрнатиладиган нарса юқоридаги мақсадлардан холи бўлиб, фақат қабрни мустаҳкамлаш учун қилинган тақдирда макруҳ саналади. Бордию, ким ўзарга мусобақалашиш, ўзини кўрсатиш ва фахр учун, зийнат учун қилинса ҳаром бўлади. Ҳаскафий ад-Дурр ал-Мухтор китобида айтади: “қабр устига ҳеч қандай бино кўтарилмайди!”. Мазкур матнни шарҳлар экан Ибн Обидийн шундай дейди: “яъни, зийнат учун бўлса ҳаром бўлади. Дафндан сўнг қабрни мустаҳкамлаш учун қилинса, макруҳ кўрилади”. Демак, шунчаки, мустаҳкамлаш учун қабр устига бирор нарса қуриш, тўртбурчак шаклида турли қурилиш материаллари билан қоплаш ва ҳоказолар ҳам макруҳ саналар экан. Имом Сарахсий “ал-мабсут”да ёзади: “Набий алайҳиссалом қабрларни устини гипс билан сувашдан ва уларни тўртбурчак шаклга келтириб, (кошин ва ҳоказо билан қоплашдан) қайтардилар. Чунки, (одатда) биноларни гипс (ва ҳоказо билан) суваш ё дабдаба учун, ёхуд мустаҳкамлаш учун қилинади”. Ибн Обидийн “ҳошияту раддил-муҳтор”да айтади: “шарҳул-муня китобида келишича, мухтор қавлга кўра қабрни лой билан суваш макруҳ эмас. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи дан ривоят қилинишича, қабр устига бино ёхуд қубба ва шунга ўхшаш нарсалар қуриш макруҳдир. Чунки, Жобир разияллоҳу анҳудан қилинган ривоятга кўра: “Набий алайҳиссалом қабрларни гипс (ва шу каби нарсалар) билан сувашдан, уларга ёзув ёзишдан ва қабрлар устига бино тиклашдан қайтарганлар” (Имом Муслим ва бошқалар ривоят қилишган)”. Шарҳул-виқоя китобида Мулло Али Қори (р.ҳ.) айтадилар: “(қабр учун) пишиқ ғишт ва тахта ишлатиш кареҳ кўрилди. Чунки, бу нарсалар бино мустаҳкамлиги учун ишлатилади шундай экан бало уйида (қабрда) ишлатилмайди”.
     Аммо, қабрларни кафандузлар томонидан кавланиши ҳамда унинг ичидаги маййитга йиртқич ҳайвонлар ҳужум қилишидан сақлаш мақсадида пишиқ ғишт ишлатишга уламолар рухсат берган ўринлари ҳам бор. Шунингдек, қабр устига ёзиш масаласи ҳам бугунги кунда омматан амалда эканлиги учун унга эҳтиёж доирасида, қабр ичидаги инсонни танитиш даражасида ёзишга ҳам уламолар кароҳатсиз рухсат беришган. Ортиқча ва заруратсиз ёзиш эса макруҳдир. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217654
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Мармар тош маййитга оғирлик қиладими? 31.08.2015

Ассалому алайкум, устоз. Сизга саволим: қабрга мармар тош қўйилса, маййитга оғирлик қилади, деган гап ростми? Қабр устига мармардан ёдгорлик ўрнатиш ёхуд қабр устига бино тиклаш мумкинми?

5648