Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Чақалоқ йиғлаб қолса ғуслсиз ҳолатда эмизиш мумкинми? 29.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум қори ака, алоқа вақтида бола йиғлаб қолди шунда болани эмизиш мумкинми? Олдиндан раҳмат!

Булим Оилавий
6317
Жавоб:

Жинсий алоқа вақтида бола қорни очлигидан йиғлаб қолса, ва то эмизмагунча ҳеч нарса билан овунмаса, албатта уни мажбуран эмизиб, тинчлантирилади. Чунки, то онаси ўрнидан туриб, чўмилиб келмагунча бола кутиб туролмайди. Айниқса, эмизукли чақалоқ бола бўлса, қорни очганда тўйдирилмагунча тинчланиши қийин нарса. Мабодо юқоридаги ҳолат рўй бериб қолса ҳам жинсий алоқани тўхтатиб, кейин эмизилади.
    Аммо, аслида эса болани эмизишдан олдин аёл киши таҳоратли бўлиши, ҳеч бўлмаганда катта таҳоратда яъни ғуслли бўлган бўлиши ҳар томонлама афзал ва фазилатлидир. Кўплаб алломалар ва буюк шахсларнинг оналари шу нарсага ниҳоятда эътиборли бўлганлар. Фарзандларини эмизишдан олдин таҳорат олиб келиб, бисмиллоҳни айтиб кўкракларини тутганлар. Баъзилари эмизиш асносида ҳатто Қуръони каримдан айрим сураларни ҳам ўқиб турганлар. Албатта, бундай эмизишнинг фазилати катта. Шу боис илож қадар болани эмизишда шу нарсаларга диққат қилиш керак. Валлоҳу аълам! 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217819
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 97980
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47005
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 44866
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Чақалоқ йиғлаб қолса ғуслсиз ҳолатда эмизиш мумкинми? 29.08.2015

Ассалому алайкум қори ака, алоқа вақтида бола йиғлаб қолди шунда болани эмизиш мумкинми? Олдиндан раҳмат!

6317