Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Ит таҳоратли одамни ҳидласа таҳорат бузиладими? 25.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум, ҳурматли Одилхон қори ака. Авваломбор мухлис.уз сайти орқали меҳнат таътилидан қайтганингизни эшитиб жуда севинганимни айтиб ўтмоқчиман. Тўғрисини айтганда, сизнинг жума кунги маърузаларингизни жуда соғингандик. Шу ўринда сизнинг йўқлигингизни билдирмай бизларга имомлик қилган қори акага (афсуски исмларини билмайман) ҳам ташаккур айтмоқчиман. Мақсадга ўтадиган бўлсак, сизга бир масалада соволим бор эди. Куни кеча сизнинг таҳорат китобингизни ўқиб чиқдим, Алҳамдулиллаҳ. Билмаганларимни билиб, билганларимни мустаҳкамлаб олдим. Лекин бир масала юзасида иккиланиб қолдим. Китобингизда ёзилишича, ит ёки тўнғиз, ёки бирор нажасга қўл тегиши билан таҳорат бузилмас экан. Лекин халқ орасида ит таҳоратли одамни ҳидласа ёки қанчадир масофага яқин келса таҳорат бузилади деган гап бор. (Фикримча иккинчи ҳолат ноўрин бўлса керак. Чунки ҳаво орқали ит туфайли одам танаси нопок бўлиб қолмайди.) Авваллари мен ҳам шу фикрда эдим. Сабаби ит бор жойга фаришталар кирмаслиги ва Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳам итларни ҳушламаганликлари кўп эшитганимиздир. Шу масалада бироз ойдинлик киритишингизга муҳтожман. Имкони бўлса ҳадисдан далиллар билан изоҳлаб берсангиз. Олдиндан раҳмат.

Булим Фиқҳ
5240
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Биз учун билдирган илиқ сўзларингиз учун ташаккур! Тўнғиз айни нажис яъни турган-битгани нажис ҳайвон ҳисобланади. Ит борасида эса мазҳабимизда турлича фикрлар бор. Тўғриси ва муфто биҳи бўлган қавл – итнинг айни (ўзи) тоҳир эканлигидир. Сўлаги эса нажосатли. Чунки, аллома Ибн Ҳумом (раҳимаҳуллоҳ) айтганларидек, итнинг сўлаги гўштдан ажраб чиққан ҳисобланади, бинобарин, сўлагини нажосатли деб ҳукм қилиш унинг ўзининг нажис эканига эмас, балки гўштдан ажраб чиқувчи нарсалар (сўлаги, қони) нажосатлигига далоат қилади. Косоний (раҳимаҳуллоҳ) айтади: “агар итга келадиган бўлсак, унинг ҳукми борасида унинг айни нажасми айни нажасмасми, деган фикрларга биноан турлича сўзлар келган. Бу борада машойихларимиз ихтилоф қилишган. Итни айни нажис деганлар уни тўнғиз қаторида ҳисоблашган ва улар наздида унинг ҳукми тўнғиз ҳукмини олган. Уламоларимиздан итни айни нажис эмас деганлар эса, бу ҳайвонни (нажис ёки нажисмаслиги борасида) тўнғиздан бошқа ҳайвонлар қаторига қўшишган. Ва мана шу (иккинчи қавл) саҳиҳдир” (“бадоиъус-саноиъ”: 1/63). Шунга биноан мазҳабимиздаги саҳиҳ қавлга кўра ит нажис ҳисобланмайди. Аммо, юқорида айтилганидек, итнинг сўлаги нажосат ҳисобланади. Унинг сўлаги теккан таом ёки ичимлик ҳаром бўлиб қолади. Ит сув ичган ёки теккан идиш бизнинг мазҳабда уч марта ювиш билан тоза бўлади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ит ялаган идиш уч марта ювилади», деганлар. Ҳанафий уламоларнинг наздларида, итнинг сийдиги теккан нарсалар уч марта ювилади, сўлак эса сийдикдан енгилроқдир. Ит теккан нарсани етти марта ювиш ҳақидаги ҳадис уч марта ювиш тўғрисидаги ҳадис билан насх (бекор) бўлган («Ҳидоя»).
     Саволда тилга олинган ҳолатларда кишининг таҳорати бузилиб қолмайди. Агар ит ёки тўнғизнинг баданига қўл билан тегилганда қўл ёки мазкур ҳайвон териси нам бўлса, қўлни ювиб ташлаш вожиб бўлади. Чунки, қўлга нажосат теккан бўлади. Бироқ таҳорат кетиб қолмайди. Ит инсонга яқинлашиб, ҳидласа ёки тегса ҳам таҳорат бузилмайди. Валлоҳу аълам

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217635
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар