Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Қиз болага Осиё деб исм қўйса бўладими? 19.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум. Битта саволим бор эди: Қиз болага Осиё деб исм қўйса бўладими? Осиё исмининг маъносини била олмаяпман. 3-4 та китобни ўқисам, ҳаммасида ҳар-хил ёзилган. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

Булим Ижтимоий масалалар
26549
Жавоб:

Ваалайкум ассалом. Ҳа, қизболага Осиё исмини қўйса бўлади. Осиё сўзининг қаердан келиб чиққани ва қандай маъноларга далолат қилиши борасида бир қанча фикрлар бор. Қуйида мазкур сўзнинг маънолари ҳақида айтилган фикрлар билан танишамиз:

1. Юнончадан олинган бўлиб, қуёшли, ҳавоси мусаффо ва иқлими ёқимли ўлка деган маънони англатади. Қадимда Юнонлар бу номни Осиё қитъасига берганлар;

2. Форсчадан олинган деган фикрлар ҳам бор. Шунда тегирмоннинг тоши деган маънони англатади. Осиё қитъасининг шакли тегирмон тошига ўхшатилган, шу боис мазкур ном берилган;

3. Пойдевори мустаҳкам, деворлари пишиқ бино;

4. Арабчадан олинган ва ҳамдард бўлувчи аёл маъносини англатади;

5. Миср фиръавнининг хотини Осиё бинти Музоҳим. Бу аёл ниҳоятда фазилатли бўлган. Мусо алайҳиссаломни гўдаклик чоғида сувда оқиб келганда ҳимоя қилиб, боқиб олган. Кейинчалик У зотнинг даъватларига эргашиб, ҳидоят топган. У бутун вужуди билан Аллоҳга иймон келтирган эди. Ҳатто ўша вақтда унинг золим эри бунга тиш-тирноғи билан қарши бўлса ҳам, азоблаш билан таҳдид қилса ҳам тўғри йўлдан қайтмаган. Набий алайҳиссалом бир ҳадисларида бу аёлни комил бўлган аёллар сирасида зикр қилганлар. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинади (маъноси): “Эр кишилардан кўплар комилликка эришганлар, аёллардан эса фақат Имрон қизи Марям, фиръавн хотини Осиё комилликка эришган. Ойишанинг бошқа аёллардан устунлиги худди сариднинг бошқа таомлардан устунлиги кабидир”. Сарид бу арабларда жоҳилият давридан бошлаб то ҳозиргача машҳур бўлган таом туридир. У соддароқ қилиб тушунтирадиган бўлсак, нон бўктирилган шўрва бўлиб, Набий алайҳиссаломга ниҳоятда маҳбуб бўлган.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217493
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Қиз болага Осиё деб исм қўйса бўладими? 19.08.2015

Ассалому алайкум. Битта саволим бор эди: Қиз болага Осиё деб исм қўйса бўладими? Осиё исмининг маъносини била олмаяпман. 3-4 та китобни ўқисам, ҳаммасида ҳар-хил ёзилган. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

26549