Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Шукр саждаси ҳақида маълумот беринг! 18.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум ҳурматли сайт эгалари. Менинг сизларга бирнеча савол ва илтимосим бор эди. Менга сажда хақида маълумот керак эди. Масалан, Шукур саждаси хақида. Уни қандай қилиб қилади, нима деб ният қилади мен у хақда ўқидим, лекин тушуна олмадим.

Булим Фиқҳ
13011
Жавоб:

Шукр саждаси бирор хос неъмат насиб бўлганда Аллоҳга шукрона тарзида қилинадиган сажда ҳисобланади. Бу сажда бир марта қилинади. Яъни намоздаги каби икки саждадан иборат эмас. Унинг ҳукми борасида уламолар турлича сўзларни айтганлар. Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ)дан ривоят қилинган қавлларга кўра у киши мазкур саждани машруъмас, ёки макруҳ деганлари айтилади. Чунки, у киши наздида тиловат саждасидан бошқа бир марта қилинадиган саждалар ибодат ва тақарруб учун кифоя қилмайди. Баъзи китобларда жумладан Бадоиъу-с-саноиъ фий тартиби-ш-шароиъ китобида Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алаҳ)нинг “машруъмас” деган сўзларини “яъни вожиб тариқасида машруъмас, аммо мубоҳ тариқасида машруъдир”, деб талқин қилинган. Макруҳ деган сўз ҳам таҳримий эмас, танзиҳий макруҳ деб тушунтирилади. Шунингдек, Имом Молик ҳам мазкур маънода сажда қилишни макруҳ санаганлар. Аммо, Шофеийлар ва Ҳанбалийларда, шунингдек, Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг икки шогирди Абу Юсуф ва Муҳаммад Шайбонийга кўра, шукр саждаси сабаби топилганда мустаҳаб ва суннат ҳисобланади. Шукр саждасини амалга ошираётганда ҳам албатта ният лозим. Яъни, мазкур саждани холис Аллоҳ розилиги учун ва Унинг неъматига шукрона тарзида амалга ошираётганини қалбидан ўтказиши керак. Валлоҳу аълам...

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217534
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Шукр саждаси ҳақида маълумот беринг! 18.08.2015

Ассалому алайкум ҳурматли сайт эгалари. Менинг сизларга бирнеча савол ва илтимосим бор эди. Менга сажда хақида маълумот керак эди. Масалан, Шукур саждаси хақида. Уни қандай қилиб қилади, нима деб ният қилади мен у хақда ўқидим, лекин тушуна олмадим.

13011