Таборак дафндан олдин ўқиладими ёки кейин? 11.08.2015
Савол:Ассалому алайкум, Одилхон қори ака! Бир жанозада аёл қариндошим: “Майит тепасида Мулк сурасини ўқиш керакми ёки уни қабрга қўйгандан кейин ўқиладими?” деб сўраб қолди. Шу масалада сизга мурожаат қилдим. Аёллар ҳам жаноза куни Мулк сурасини ўқишадими?
Булим Фиқҳ4226
Ва алайкум ассалом. Майит ювилганидан кейин унинг ҳақига тиловат қилса бўлади. Майитнинг чиқарилиши ёки дафн этилиши шарт эмас. Одатда, бизда майит кўмиб бўлинганидан кейин ўқилади Мулк сураси. Аслида майит ювилганидан кейин ўқиса ҳам бўлаверади. Аёллар уйда тўпланиб Мулк сурасини ўқишлари ҳақида бирон кўрсатма келганини билмайман. Валлоҳу аълам!