Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

“Турсуной” исми Исломда йўқми? 01.03.2017

Савол:

     Ассалому алайкум, қори ака. Бир одам билан гаплашганимда, “Турсуной” исми Исломда йўқ ва у жуда оғир исмлардан, деди. Бу исмнинг маноси нима? Уни ўзгартириш керакми?

Булим Ижтимоий масалалар
3827
Жавоб:

    Ва алайкум aссалом. Тўғри, “Турсуной” арабча эмас, ўзбекча исм. Аммо бу мазкур исмнинг Исломда йўқлигига далолат қилмайди. Арабча бўлмаган кўплаб яхши маънодаги исмлар бор, уларни қўйиш жоиз.

“Турсуной” исми “яшасин”, “омон бўлсин” каби маъноларни билдиради. Бунда бирон иллат ёки шариат қайтарган жиҳат кўринмайди. Шундай экан, бу исмни фарзандига қўйиш жоиз. Қизалоққа, иложи бўлса, ўтмишда ўтган машҳур саҳобия, фозила аёллар исмини танлаш афзал. Аммо сиз сўраган исмда ҳеч бир ёмон маъно йўқ. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217651
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Турсуной” исми Исломда йўқми? 01.03.2017

Ассалому алайкум, қори ака. Бир одам билан гаплашганимда, Турсуной исми Исломда йўқ ва у жуда оғир исмлардан, деди. Бу исмнинг маноси нима? Уни ўзгартириш керакми?

3827