Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Бир лафз билан уч талоқ қилиш ҳукми қандай? 06.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум. Бир лафз билан уч талоқ қўйган эрнинг талоғи уч талоққа ҳисоб қилинади, деган қавлни жумҳур уламолар олганлигини биламиз. Лекин бундай талоқ қилиш билан фақатгина битта талоқ тушади, деган уламолар ҳам бўлган экан. Бизга мана шу ҳақида маълумот берсангиз.

Булим Оилавий
10027
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таоло шундай деган: “Талоқ икки мартадир. Сўнгра (оилани) яхшиликча сақлаб қолиш ёки чиройли суратда ажралиш (лозим)” (Бақара сураси, 229-оят).
Бу оятда талоқ икки марта қилиниши, бирданига бир мартадан ортиқ талоқ қўйиб бўлмаслиги баён этилмоқда. Ҳадиси шарифларда келишича, хотинини биттадан ортиқ талоқ қилиш ҳаромдир. Аммо ҳаром бўлса ҳам бундай талоқ тушади. Чунончи, жумҳур уламоларга кўра, хотин бир лафз билан биттадан ортиқ талоқ қилинса, талоқ тушади. Масалан, эр хотинига “сен уч талоқсан”, деса ёки орасини бўлиб уч марта талоқ қилса, уч талоқ тушади. Бунда бир дафъада уч талоқ қилиш ё талоқнинг орасини бўлиш фарқи йўқ. (Бунда жумҳур уламолар деганда, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳумо, абодила ва бошқа кўплаб саҳобалар, жумҳур тобеинлар, тўрт мазҳаббоши имом: Абу Ҳанифа, Молик, Шофеий, Аҳмад, шунингдек, Ибн Абу Лайло ва Авзоъий каби алломалар назарда тутилади) Агар эр хотинига “сен талоқсан, сен талоқсан, сен талоқсан”, деса, ниятга қаралади. Агар иккинчи ва учинчи айтишида биринчисини таъкидлаш нияти бўлса, бир талоқ тушади. Агар ҳар бирида алоҳида талоқни ният қилган бўлса ёки ҳеч нарсани ният қилмаса, уч талоқ тушади.
     Агар эр хотинига “сен талоқсан, талоқсан, талоқсан”, деса ва биринчисини таъкидлашни ният қилса ёки ҳеч нарсани ният қилмаса, бир талоқ тушади. Агар уч талоқни ният қилса, уч талоқ тушади. Аммо ҳанбалий мазҳабининг баъзи уламоларига кўра, бир ўринда уч талоқ қилса, фақат бир талоқ тушади. Унга кўра, эр хотинига “сен уч талоқсан” ёки “сен талоқсан, сен талоқсан, сен талоқсан” ё бўлмаса, “сен талоқсан, талоқсан, талоқсан”, деса, бир талоқ тушади.
   Бу борада икки тараф ҳам ўзларининг далилларини келтиришган. Аммо жумҳурнинг далили кучли. Биз ҳам, албатта, жумҳурнинг қавлини оламиз. Бу борада кўпчилик уламолар сўзини тўғри деб биламиз. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217108
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Бир лафз билан уч талоқ қилиш ҳукми қандай? 06.08.2015

Ассалому алайкум. Бир лафз билан уч талоқ қўйган эрнинг талоғи уч талоққа ҳисоб қилинади, деган қавлни жумҳур уламолар олганлигини биламиз. Лекин бундай талоқ қилиш билан фақатгина битта талоқ тушади, деган уламолар ҳам бўлган экан. Бизга мана шу ҳақида маълумот берсангиз.

10027