Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Намоз ўқишни ташлаш ҳақида 06.10.2016

Савол:

Ассалому алайкум, Одилхон қори ака. Аввал намоз ўқиб туриб, кейин уни тарк этиб, яна маишатга берилиб кетган бандага қандай ҳукм бор? Иложи бўлса, кенгроқ – Қуръон ва ҳадислардан далиллар келтириб тушунтириб беринг!

Булим Фиқҳ
8977
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Биз мухлислардан келган ҳар бир саволга ҳужжат-далиллар билан батафсил жавоб бериш имконига эга эмасмиз. Сабаби бунинг учун кўп вақт сарф этилади. Биз нима айтаётган бўлсак, уни Қуръондан, ҳадисдан ёки уламолар қавлларидан оламиз. Лекин, саволларга имкон қадар қисқа ва лўнда жавоб беришни ихтиёр этганмиз.
   Энди бевосита саволингизга келсак, мусулмон киши балоғатга етиши билан кунда беш маҳал намоз ўқиш заммасида фарз бўлади. Агар ўқимаса, қаттиқ гуноҳкор бўлади. Бу гуноҳни унинг қазосини ўқиш билан ювиш имкони бор. Бир банда намоз ўқиб юриб, маълум муддатдан кейин уни ташласа, намознинг фарзлигини инкор этмаса, бошқа гуноҳларни қилиб юрса, унинг иймони бўлгани билан диннинг устунларидан бўлган муҳим амални бажармай юргани учун гуноҳкор саналади.
Унутмайлик, намозни тарк этиш оқибати оғир. Бунинг “кичик” жазоси қабр азоби кўринишида бўлиши ривоятларда келган. Банда намозни қолдиришнинг охиратдаги жазоси қандайлигини тасаввурига сиғдира олмайди.
     Шундай экан, Диннинг устуни бўлган намозни ўз вақтида, талаб қилинган суратда ўқиш лозим.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217101
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Намоз ўқишни ташлаш ҳақида 06.10.2016

Ассалому алайкум, Одилхон қори ака. Аввал намоз ўқиб туриб, кейин уни тарк этиб, яна маишатга берилиб кетган бандага қандай ҳукм бор? Иложи бўлса, кенгроқ Қуръон ва ҳадислардан далиллар келтириб тушунтириб беринг!

8977