Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Ҳомиладор аёл билан жинсий алоқа қилиш ҳукми 28.03.2016

Савол:

Ассалому алайкум, қори ака. Ҳомиладор аёл билан қачонгача жинсий алоқа қилиш мумкин?

Булим Оилавий
10562
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Эркак киши шариат қайтарган вақтлардан бошқа ҳар қандай ҳолатда аёлидан лаззат олиши мумкин. Шариатимизда ҳайз ёки нифосли аёл билан жинсий алоқа қилишдан қайтарилган.
    Аслида ҳомиладор аёл билан жинсий муомала қилиш жоиз. Бу ишдан қайтарилмаган. Аммо бу даврда ҳар бир оила аёл гинеколог шифокор маслаҳатига кўра иш қилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Баъзида жинсий алоқа ҳомилага зарар қилиши мумкин. Бундай ҳолатларда аёли билан қўшилиш жоиз бўлмайди. Айниқса, бола туғилиш фурсати яқинлашганида жуда эҳтиёт бўлиш талаб этилади. Агар табиба аёлга ва ҳомиласига бирон зарари бўлмаслигини айтса, эҳтиёткорлик билан жинсий алоқа қилиш мумкин. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217637
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Ҳомиладор аёл билан жинсий алоқа қилиш ҳукми 28.03.2016

Ассалому алайкум, қори ака. Ҳомиладор аёл билан қачонгача жинсий алоқа қилиш мумкин?

10562