Етим боққаннинг савобини оладими?
Савол:Ассалому алайкум, қори ака! Саволларга бераётган жавобларингиз учун раҳмат! Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Сизга яна бир савол билан мурожаат қилишга рухсат бергайсиз: бир дўстимизнинг оталари баъзи сабабларга кўра, қамалиб қолдилар. Ҳозирда оиласини ўша дўстимиз нафақа билан таъминлайди. Лекин, сал бахиллик қилади. Агар шу дўстимиз сингиллари ва укаларига қараса, етим боққаннинг савобини оладими?
Булим Ижтимоий масалалар4470
Ва алайкум ассалом. Агар дўстингизнинг отаси қамалиб қолган бўлса, оиласининг нафақаси унинг зиммасига тушади. Агар ният холис бўлса, оила аъзоларига едираётган ҳар бир луқма таом учун савоб олади. Аҳли оиласини нафақа билан таъминлаган кишига етим боққан одамникидан кам савоб берилмайди, иншааллоҳ. Кўп нарса ниятга боғлиқ. Валлоҳу аълам!