Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Янги туғилган болага қачон азон айтилади? 10.01.2016

Савол:

Ассалому алайкум, устоз. Янги туғилган болага неча кунлигида ва қандай қилиб азон айтилади?

Булим Оилавий
22876
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Бола туғилгач, имкон қадар тезроқ азон айтиш афзал. Исм қўйиш, ақиқа қилишни бироз (еттинчи кунгача) кечиктириш мумкиндир. Аммо азон айтишни кечиктирилмайди.
       Боланинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтилади. Маълумки, намоз учун баланд овозда азон айтилади. Бироқ чақалоқ қулоғига оҳисталик билан, ўртача овозда азон айтиш керак. Азонни масжид имоми айтиши шарт эмас. Арабча ҳарфларни тўғри талаффуз қила оладиган ҳар қандай одам айтса бўлаверади. Лекин илмли киши бўлмаса, масжид имомини чақириш афзал. Сабаби азон лафзлари бехато талаффуз қилиниши керак. Азон айтгандан кейин чақалоқ танглайи хурмо ёки ширинлик билан кўтарилади, ҳақига яхшилик сўраб дуо қилинади.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217632
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Янги туғилган болага қачон азон айтилади? 10.01.2016

Ассалому алайкум, устоз. Янги туғилган болага неча кунлигида ва қандай қилиб азон айтилади?

22876