Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Таҳорат олиш учун қандай ният қилинади?

Савол:

Таҳорат олишда нима деб ният қилинади? Ҳар бир аъзони юваётганда нима дейиш керак? Агар иложи бўлса, арабча матнини таржимаси билан ёзиб берсангиз.

 

Булим Фиқҳ
7285
Жавоб:

Бисмиллаҳ, валҳамдулиллаҳ. Таҳоратни бошлашдан олдин ўзидан нопокликни кетказиш ёки таҳоратсиз бажариш мумкин бўлмаган ибодатни адо этиш ният қилинади. Масалан, “Намоз ўқиш учун таҳорат қилишни ният қилдим” ёки “нопокликни кетказишни ният қилдим”, ё бўлмаса, “таҳорат қилишни ният қилдим”, деб қалбидан ўтказади, ёки тили билан талаффуз қилади.
     Таҳоратга истинжо қилишдан олдин ният қилинади. Агар истинжо қилмаса, икки кафт ювилаётганда ният қилинади. Ниятнинг ўрни қалбдир. Ҳанафий мазҳаби уламолар қалбни уйғотиш учун ниятни тил билан айтиш мустаҳаб, дейишган. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217008
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Таҳорат олиш учун қандай ният қилинади?

Таҳорат олишда нима деб ният қилинади? Ҳар бир аъзони юваётганда нима дейиш керак? Агар иложи бўлса, арабча матнини таржимаси билан ёзиб берсангиз.

7285