Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Ҳомиладор аёл намозни қазо қилса бўладими? 04.10.2015

Савол:

Ассалому алайкум, устоз. Аввалги саволимни эътиборсиз қолдирмасдан жавоб берганингиз учун сизга катта раҳмат! Яна битта саволим бор эди: ҳозир кўзим ёришига оз қолган. Беш вақт намозимни ўқишим қийин бўляпти. Фақат бомдодни ўқисам қабул бўладими ёки кўзим ёригандан кейин қазосини ўқиб, ибодатларимни давом эттиришим керакми? Шу ҳақида маслаҳат берсангиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Булим Ибодат масалалари
4483
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Аввало, Аллоҳ таоло сизга оқ йўл берсин, динига, миллатига фойда келтирувчи солиҳ фарзандлар ато этсин!
      Ҳомиладорлик намозни қазо қилишга сабаб бўлмайди. Юкли аёл имкони етганича, қодир бўлганча намоз ўқийди. Агар туриб ўқишга қийналса, ўтириб ўқийди. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Менда бавосир касаллиги бор эди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан намоз ҳақида сўраганимда, у зот: “Тик туриб намоз ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ўтириб, (бунга ҳам) қодир бўлмасанг, ёнбошлаб (ўқи)”, дедилар” (Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривояти).
      Агар мусулмон, адолатли ва дин-диёнатли табиба туриб намоз ўқиш ҳомиладорнинг ўзига ёки ҳомиласига зарар етказиши мумкинлигини айтса, у ҳолда ўтириб намоз ўқийди. Агар ўтириб ҳам ўқиёлмаса, ёнбошлаган ҳолда ўқиса ҳам бўлади. Бироқ намозни тарк этмайди. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217705
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар