Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Марҳум чиққан уйда ҳавл намози ўқиладими? 14.07.2017

Савол:

Шом намозидан кейин ўқиладиган “Хавл” намози қандай намоз. Бу намозга қандай ният қилинади ва қай тартибда ўқилади.

Марҳум чиққан хонадонда кўп жойларда шом намозидан кейин икки ракат намоз ўқишади. Бу намознинг савоби марҳумга тегар эмиш. Агар шу тўғри бўлса, бу намоз қандай номланади. Бу намозга қандай ният қилинади ва қай тартибда ўқилади. Марҳум чиққан куни ўқиладими, уч кун давомидами ёки доимийми.

Булим Ибодат масалалари
5740
Жавоб:

Бисмиллаҳ, валҳамдулиллаҳ. Баъзи жойларда маййит чиққан хонадонда ҳавл деган намоз ўқишар экан. Бунинг шариатда ҳеч қандай асоси йўқ. Ҳадиси шарифларда айтилишича, маййит ҳақига истиғфор айтилади, дуолар қилинади, қабрдаги савол-жавобларни енгил қилиши Аллоҳдан сўралади. 

Агар маййит эгалари аввал намоз ўқимай юрган бўлсалар беш вақт намозни бошласалар, ибодатдан кейин ўтганлар ҳақига дуолар қилсалар, нур устига нур бўлади (Манба: “Кифоя”, “Истиғфорнинг 40 хосияти”).

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 66667
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Марҳум чиққан уйда ҳавл намози ўқиладими? 14.07.2017

Шом намозидан кейин ўқиладиган Хавл намози қандай намоз. Бу намозга қандай ният қилинади ва қай тартибда ўқилади. Марҳум чиққан хонадонда кўп жойларда шом намозидан кейин икки ракат намоз ўқишади. Бу намознинг савоби марҳумга тегар эмиш. Агар шу тўғри бўлса, бу намоз қандай номланади. Бу намозга қандай ният қилинади ва қай тартибда ўқилади. Марҳум чиққан куни ўқиладими, уч кун давомидами ёки доимийми.

5740