Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Ибодатни қазо қилишга сабаб нима? 04.10.2015

Савол:

Ассалому алайкум, қори ака! Ибодатларни (жумладан, намоз, рўза ва бошқа амаллар) қазо бўлиши сабаблари ва ундан қутулиш йулларини ўргатсангиз, илтимос! Олдиндан раҳмат. Доим соғ-саломат бўлинг!

Булим Ибодат масалалари
4596
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Ибодатларни қазо қилиш сабаби инсонинг ўзига боғлиқ ёки боғлиқ бўлмаслиги мумкин. Агар қазо қилишга жўяли сабаб бўлса, у ҳолда киши узрли саналади. Масалан, инсон бир кун ёки ундан кам муддат беҳуш ётса, ўзига келганидан кейин намознинг қазосини ўқиб олади (Ҳанафий мазҳаби уламоларига кўра, кимда-ким олти маҳал намоз вақтида ҳушсиз ётса ёхуд шунча вақт намоз қазо бўладиган муддатда ақлдан озган ҳолатга тушиб қолса, ўзига келгач, қазо қилган намозларини ўқимайди. Чунки, бунда машаққат бор, шунингдек, ҳушидан кетган ёки жунунга учраган инсоннинг ихтиёри ўзида бўлмайди ва мазкур ҳолатда у намозларни ўқишга қодир бўлмаганлиги учун мукаллаф ҳисобланмайди. Шундай экан мукаллаф ҳисобланмаган муддатдаги намозларининг ҳам қазосини ўқиш унга вожиб бўлмайди). Шунингдек, рамазон ойи кирганида рўза тутишга қодир бўлмаса, соғайганидан кейин қазосини тутиб беради. Бунда инсон ибодатни қазо қилгани учун гуноҳкор бўлмайди. Чунки банда тоқатидан ортиқ ишга мажбурланмайди.
    Агар киши ибодатни дангасалик туфайли, яъни тан-жони соғ бўла туриб, ҳеч қандай узрсиз қазо қиладиган бўлса, гуноҳга ботади. Ҳадиси шарифларда беш вақт намоз, рамазон рўзаси ва шу каби фарз амалларни узрсиз тарк этган одамлар қаттиқ огоҳлантирилган.
    Ибодатни вақтида бажаришга одатланиш учун имонни кучайтириш, иродани тоблаш керак. Кейин шариатда ҳар бир фарз ва вожиб амалларнинг ўрни ва фазилати ҳақидаги маълумотларни қунт билан ўқиб чиқинг! Узрсиз қазо қилиш оқибатлари ҳақидаги оят ва ҳадислар билан ҳам танишинг! Шундан кейин қазо қилиш нималигини теран англаб етасиз. Аллоҳ таоло сўнгги нафасимизгача Ўзигагина ихлос билан ибодат қилиш бахтини барчамизга насиб этсин!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217697
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Ибодатни қазо қилишга сабаб нима? 04.10.2015

Ассалому алайкум, қори ака! Ибодатларни (жумладан, намоз, рўза ва бошқа амаллар) қазо бўлиши сабаблари ва ундан қутулиш йулларини ўргатсангиз, илтимос! Олдиндан раҳмат. Доим соғ-саломат бўлинг!

4596