Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Фотиҳа маросими ҳақида нима дейсиз? 14.09.2015

Савол:

Савол: Ассалому алайкум. Саволим бор эди: унаштирув удумга кирадими? Умуман фотиҳа ҳақида нима дея оласиз?

Булим Ижтимоий масалалар
4720
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Ҳа, унаштирув ва фотиҳа маросимлари халқимизга хос урф-одат ва удумлар сирасига киради. “Фотиҳа” маросимининг номи ҳам кўп нарсани англатади. Қадимдан мусулмон халқимиз тўй ва никоҳ каби муҳим ишларни амалга оширганда Аллоҳдан баракот тилаб, никоҳдан олдин ёши катталар, маҳалла оқсоқоллари ва қариндош-уруғни йиғиб, тўй кунлари ва тантаналари ва ҳоказоларни ўзаро баҳамжиҳатликда маслаҳат қилиб олиш ҳамда олдинда турган ғоят аҳамиятли ҳодисани қутлуғ ва баракотли бўлиши учун қарияларнинг дуосини олиш мақсадида шу одатни йўлга қўйган. Қариндош-уруғдаги барча улуғлар гўёки бу тўйга ўзларининг оқ фотиҳаларини берганлар. Шу боис ҳам мазкур маросим фотиҳа деб аталган. Бу гўзал одатнинг муқаддас динимиз таълимотларига зид жойи йўқ, аксинча, динимиз кўрсатмаларига мувофиқ келади. Зеро, динимиз ҳамма нарсани ўзаро маслаҳат билан амалга оширишга, ёши улуғларнинг дуосини олишга тарғиб қилади. Шунинг учун ҳам халқимизда маслаҳатли тўй тарқамас, деган ҳикматли сўз мавжуд. Унаштирув маросимига келсак, бу ҳам тўйдан олдинги никоҳнинг муқаддималаридан ҳисобланади. Ўша фотиҳаси бўлган икки ёш ўзгалар кўз ўнгида бир-бирига унаштирилган ҳисобланади ва энди уларга бошқа одамлардан совчи ва ҳоказолар келмайди. Унаштирилгани маълум бўлган қизга бошқалар ҳам ёмон кўз ёки ғаразли ният билан қарамайдилар. Валлоҳу аълам! 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218973
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98179
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47198
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45679
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Фотиҳа маросими ҳақида нима дейсиз? 14.09.2015

Савол: Ассалому алайкум. Саволим бор эди: унаштирув удумга кирадими? Умуман фотиҳа ҳақида нима дея оласиз?

4720