Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Келинларни тенг кўрмаслик ҳақида. 13.09.2015

Савол:

Ассалому алайкум яна бир бор ҳурматли устоз! Навбатдаги саволим қайнона икки келинни бирдай кўрмасдан уларни ажратишига, биридан бирини устун қўйишига (уй юмушларида ҳам) динимизда қандай ҳукм бор?

Булим Ижтимоий масалалар
4413
Жавоб:

Ва алайкум ассалом! Динимиз Ислом доимо одамларга адолат билан муомала қилишга буюради. Ҳатто бир кишини қайсидир хулқини ёмон кўрсак ҳам, ёки шахси бизлар учун ёқимсиз бўлган тақдирда ҳам унга муомала қилаётганда ҳақ-ҳуқуқларига риоя қилиб, адолат билан муомала қилиш лозим. Кимнидир ёмон кўришимиз унинг ҳаққини поймол қилиб, адолатсиз муомала қилишга йўл бериши мумкин эмас. Қуръони каримнинг кўп оятларида адолат қилишга буюрилади. Жумладан, Моида сурасининг 8-оятида: “адолат қилингиз! Зеро, бу тақвога яқиндир”, дея марҳамат қилинади. Тафсир улаомлари ушбу ояти каримани шарҳлар эканлар: яъни “эй мўминлар ким бўлишидан қатъий назар - хоҳ у дўстингиз бўлсин, хоҳ душманингиз бўлсин - барча инсонларга адолат билан муомала қилингиз! Зулм қилмангиз!” дея маъно берганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам доимо адолатга чақирганлар, ўзлари ҳам одамларга шундай муоамала қилганлар. Ул зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳатто фарзандлар ўртасида ҳам адолат қилишга буюрганлар. Жумладан бир муборак ҳадисларида: “Аллоҳдан қўрқингиз ва болаларингиз ўртасида долат қилингиз!” деганлар.
     Юқорида зикр қилинганлардан ойдинлашадики, ҳамма бирбирига адолат билан муомала қилиши лозим. Қайнона келинларини бирини паст, бошқасини баланд кўриши ва шунга кўра бирига яхши иккинчисига ёмон муомала қилиши дуруст эмас. Балки, бу зулмнинг бир турига киради. Валлоҳу аълам

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218969
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98178
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47197
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45676
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Келинларни тенг кўрмаслик ҳақида. 13.09.2015

Ассалому алайкум яна бир бор ҳурматли устоз! Навбатдаги саволим қайнона икки келинни бирдай кўрмасдан уларни ажратишига, биридан бирини устун қўйишига (уй юмушларида ҳам) динимизда қандай ҳукм бор?

4413