Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Чойни чап қўлда қуйса бўладими? 12.09.2015

Савол:

Ассалому алайкум Одилхон қори ака, шу чой қуйиш хақида бир нарса сўрасам. Чойни чап қўлда қуйса бўладими, ё қуйиб бўлмайдими? Шу ҳақда жавоб берсангиз. Олдиндан раҳмат!

Булим Ижтимоий масалалар
4966
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Жирканилмайдиган, тубан саналмаган, ҳурматга далолат қилувчи барча ишларни ўнг томондан бошлаш Набий алайҳиссалом яхши кўрган одати шарифаларидан эди. Ўнг томондан бошлаш деганда бир қўл билан қилса бўладиган ишларни ўнг қўлда бажариш, масалан, таом тановул қилганда ўнг қўл ишлатиш, оёқда қилинадиган ишларни ўнг оёқда бошлаш, масалан, масжидга кираётганда ўнг оёқни муқаддам қилиш, шунингдек, поябзал кияётганда биринчи ўнг оёқдан бошлаб кийиш, сочни тараётганда тароқни бошнинг ўртасига қўйиб, аввал ўнг томонга юргазиш, кейин яна ўртасига қўйиб, кейин чап томонга тараш ва ҳоказолар тушунилади. Илло истинжо каби ишларда чап қўл ишлатилади. Ойиша разияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам оёқ кийимларини кийишда, соч тарашларида, покланишларида (таҳорат, ғусл ва ҳоказо) ва барча ишларида ўнг томон билан амалга ошириш ва ўнг томонни ишлатишни ёқтирардилар” (Бухорий ривояти). Шунга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхши кўрганларидек ва У зотга эргашиш ниятида ҳамма ишларда ўнг томондан бошлаш, ўнг қўлни ишлатиш, шулар қаторида чойни ўнг қўлда қуйиш ҳам афзал ва мустаҳаб ҳисобланади. Агар шу ниятда қилса қўшимча ажр-савобларга эга бўлади, иншоаллоҳ. Аммо, бу фарз ёки вожиб эмас. Чап қўлда қуйса гуноҳкор бўлиб қолмайди. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218978
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98179
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47198
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45679
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Чойни чап қўлда қуйса бўладими? 12.09.2015

Ассалому алайкум Одилхон қори ака, шу чой қуйиш хақида бир нарса сўрасам. Чойни чап қўлда қуйса бўладими, ё қуйиб бўлмайдими? Шу ҳақда жавоб берсангиз. Олдиндан раҳмат!

4966