Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Эҳтилом уқубатми? 07.09.2015

Савол:

Aссалому алайкум. Имом Ғаззолийнинг “Иҳёу улумид дин” асари “Тавба китоби”да адашмасам, Абу Сулаймон Доронийнинг “Эҳтилом ҳам уқубатдир” деган сўзи келтирилган. Мана шу сўзни бизга шарҳлаб берсангиз, устоз.

Булим Ижтимоий масалалар
4779
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Ҳақиқатан, имом Ғазолийнинг “Иҳёу улумид дин” номли китобида шундай жумла келтирилган. Аввал, бу икки сўз маъносини ўрганиб чиқсак.
      “Эҳтилом” сўзи уч хил маънони англатади: 1. Ухлаётганда туш кўриш. 2. Ёш боланинг балоғатга етиши. 3. Тушида шаҳвоний нарсаларни кўриш оқибатида маний чиқиши. “Имноъ”, “жанобат” ва “булуғ” сўзлари “эҳтилом” билан маънодош саналади.
    “Уқубат” сўзи “ёмон амалнинг жазоси” маъносини англатади. Чунончи, гуноҳлар таъсирида қийин аҳволга тушиб қолиш уқубатдир. Аслида банданинг эҳтилом бўлиши, яъни тушида шаҳвоний нарсаларни кўриб, беихтиёр маний чиқариб юбориши гуноҳ эмас. Сабаби бу банданинг ихтиёридан ташқаридаги нарса. Ундан сақланиш мумкин эмас. Шунинг учун эҳтилом билан рўза ҳам, эътикоф ҳам бузилмайди.
    Эҳтилом бўлган банда гуноҳкор саналмайди, аммо маний шаҳват билан чиққани сабаб жунуб ҳисобланади ва ғусл қилиши вожиб бўлади. “Иҳё”нинг уч ўрнида сиз сўраган жумла келтирилган. “Тунни қоим қилиш фазилати” бобида Абу Сулаймон Доронийнинг шундай дегани нақл қилинган: “Бирон киши жамоат намозини фақат гуноҳи сабабидан ўтказиб юборади”. У айтарди: “Тунда эҳтилом бўлиш уқубатдир. Ундан кейин жунубликдир”.
    Бизнингча, Абу Сулаймон Доронийнинг бу гапида жунублик сабабидан тунги ибодат ва жамоат намозларида қоим бўлолмаслик назарда тутилмоқда. Ана ўша нарса сабабли фазилатли амаллардан қолиб кетиш уқубатга тенглаштирилмоқда. Ундан ташқари эҳтилом бўлганда ёки умуман инсон аёли билан қўшилиб жунуб бўлганда то ғусл қилиб олмагунча ундан инсонга фаришталар яқинлашмаслиги ҳам ҳадиси шарифларда келган. Фаришталарнинг нохуш нарсалардан узоқда бўлиши маълум. Шу жиҳатдан Абу Сулаймон Дороний (раҳматуллоҳи алайҳ) эҳтиломни уқубатга ўхшатган бўлсалар керак. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218977
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98179
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47198
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45679
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Эҳтилом уқубатми? 07.09.2015

Aссалому алайкум. Имом Ғаззолийнинг Иҳёу улумид дин асари Тавба китобида адашмасам, Абу Сулаймон Доронийнинг Эҳтилом ҳам уқубатдир деган сўзи келтирилган. Мана шу сўзни бизга шарҳлаб берсангиз, устоз.

4779